ЕХҲТ: Туркманистонда парламент сайловлари рақобат ва плюрализм муҳитисиз ўтган

turkmenistan.gov.tm сайти фотосурати

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) экспертлари Туркманистонда жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган парламент сайловлари ҳақиқий рақобат ва плюрализмсиз ўтган, деган хулосага келди. Сайловчиларнинг кенг қамровли ахборот олиш ҳуқуқи республикада интернет тармоғига кириш деярли йўқлиги ва аксарият оммавий ахборот воситалари давлат назоратида бўлгани сабабли чекланган, дейилади халқаро ташкилот сайтида.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Туркманистон жараённинг шаффофлигини таъминлаш мажбуриятига қарамай, парламент сайловларини демократик деб аташ мумкин эмас, чунки жараённи бошқаришда «мустақиллик йўқ эди». Бундан ташқари, кузатувчилар томонидан бир қатор қонунбузарликлар ва жиддий камчиликлар аниқланган.

«Ўз номзодини қўйиш ҳуқуқи асоссиз равишда чекланганлигича қолмоқда ва номзодлар сайловчиларга ҳақиқий сиёсий муқобил вариантларни таклиф қилмаган», — дейилади ЕХҲТ/ДИИҲБ баёнотида.

Таъкидланишича, экспертлар ўз ҳисоботида Марказий Осиё республикаси расмийларига сайлов жараёнини такомиллаштириш бўйича 20 та тавсия берган.

Улар орасида:

👉 оила аъзолари ва ишончли шахслар томонидан овоз бериш, бюллетенларни тўлдириш ва сайловчилар иштирокида манипуляция қилишнинг олдини олиш бўйича стандартларни жорий этиш;

👉 доимий ва марказлаштирилган сайловчилар рўйхатини жорий этиш, улар сайловгача мунтазам янгиланиши лозим;

👉 участка сайлов комиссиялари аъзолари учун овозларни санаб чиқиш тартиби бўйича кенг кўламли тренинглар ишлаб чиқиш ва ўтказиш;

👉 давлат ва сайловдаги рақобатчилар ўртасида аниқ ажратилишни таъминлаш;

👉 сайлов тадбирларини ташкил этишда сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларга эркинликни кафолатлаш;

👉 ОАВларга ўз таҳририят сиёсатини юритиш имконини бериш ва оммавий ахборот воситалари кенгроқ нуқтаи назарни ифодаловчи янада динамик медиа ландшафтини яратиш.

Бундан ташқари, ЕХҲТ Туркманистон раҳбариятига сайлов комиссиялари ишининг ҳукуматдан мустақиллигини таъминлаш, шунингдек, плебисцит ўтказиш учун масъул маъмурий гуруҳларни шакллантиришда гендер мувозанатини сақлашни тавсия қилди.

ℹ️ Ислоҳотдан сўнг 26 март куни парламентга сайловлар бўлиб ўтди, унга кўра, Халқ Маслаҳати алоҳида давлат органига айланди, парламентда эса бир палата қолди. Маҳаллий мустақил матбуот хабарларига кўра, барча депутатлар мухолифат фикрини билдирмаган ҳолда президентни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, парламент вакилларининг аксарияти амалдаги амалдорларнинг қариндошларидир.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди