Қирғизистон фуқаролик эркинликлари рейтингида репрессив давлатлар даражасига туширилди

«ФАРҒОНА» КОЛЛАЖИ

Қирғизистон 2023 йили CIVICUS Monitor глобал фуқаролик жамияти альянсининг фуқаролик эркинликлари бўйича йиллик рейтингида ўз ўрнини ёмонлаштирган еттита давлат қаторидан ўрин олди.

ℹ️ Рейтингни тайёрлашда тинч йиғилишлар ва сўз эркинликлари билан боғлиқ вазият ҳамда ушбу асосий эркинликларни ҳимоя қилиш бўйича давлат мажбурияти тўғрисида бир неча манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади. CIVICUS манбалари дунёнинг турли мамлакатларида фуқаролик ҳуқуқларининг бузилишининг 10 талигига қўрқитиш, намойишни бузиш, намойишчиларни ҳибсга олиш, цензура, тегажоқлик, журналистни ҳибсга олиш, журналистга ҳужум қилиш, ҳаддан ташқари куч ишлатиш, ҳуқуқ фаолини ҳибсга олиш ва уни суд томонидан таъқиб қилинишини киритган.

Тўпланган баллар ҳисобида дунё мамлакатлари беш тоифага бўлинган — очиқ (эркин), торайтирилган (эркинликлар қисман чекланган), обструктив (фуқаролик эркинликлари чекланиши), репрессив ва ёпиқ.

2018 йилдан бери обструктив тоифага киритилган Қирғизистон (40 балл) янги рейтингда репрессив тоифага киритилган. Унинг пастга тушиши сабаблари орасида, хусусан:

👉 нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини чекловчи қонун лойиҳаларини илгари суриш (жумладан, «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун);

👉 Мустақил ОАВга босим;

👉 фуқаролик жамияти фаоллари, журналистлар ва ҳукуматни танқид қилган бошқа шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш;

👉 Пойтахт Бишкекнинг марказий ҳудудларида тинч йиғинлар ўтказишнинг узоқ муддатга тақиқланиши.

Марказий Осиёнинг постсовет давлатлари орасида Қозоғистон кетма-кет иккинчи йил репрессив тоифага кирди (27 балл). Қолганлари – Ўзбекистон (18 балл), Тожикистон (12) ва Туркманистон (8) ёпиқ мамлакатлар тоифасида қолмоқда.

Умуман олганда, 198 та давлат ва ҳудуддан 28 таси ёпиқ, 50 таси репрессив, 40 таси обструктив, 43 таси торайтирилган ва 37 таси очиқ ҳисобланади.

«Ҳозирда инсониятнинг деярли учдан бир қисми «ёпиқ» фуқаролик маконига эга мамлакатларда яшайди. Бу CIVICUS Monitorнинг 2018 йилдаги биринчи ҳисоботидан бери энг чекланган муҳитда яшаётган дунё аҳолисининг энг юқори – 30,6 фоизидир. Фуқаролик майдони ҳам эркин, ҳам ҳимояланган «очиқ» мамлакатларда аҳолининг атиги 2,1 фоизи яшайди. Бу энг паст фоиз ва олти йил олдингига нисбатан деярли икки баравар камдир», — дейилади CIVICUS ҳисобтида.

«Биз фуқаролик маконининг мисли кўрилмаган глобал бостирилишининг гувоҳи бўляпмиз. Дунё аллақачон кенг тарқалган репрессия ҳукмрон бўладиган бурилиш нуқтасига яқинлашмоқда. Ҳукуматлар ва жаҳон етакчилари зудлик билан бу жараённи кеч бўлмасдан олдин ўзгартиришга ҳаракат қилишлари керак»,— дейди CIVICUS Monitor етакчи тадқиқотчиси Марианна Белальба Баррето.

ℹ️ 1993 йили ташкил этилган «Фуқаролик иштироки глобал иттифоқи» (CIVICUS) халқаро ҳаракат бўлиб, бутун дунё бўйлаб 20 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари бўйича ННТ ва ижтимоий ҳаракатларни бирлаштирган. Ташкилотга 170 дан ортиқ мамлакатларда 8500 дан ортиқ аъзолар киради. CIVICUS штаб-квартираси Йоханнесбургда жойлашган, Женева ва Нью-Йоркда ваколатхоналари мавжуд.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди