«Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия» транспорт йўлаги бўйлаб юк ташиш нархлари пасайтирилади

Баённома имзоланиши. railway.uz сайти фотосурати

Истанбулда «Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия» мультимодал транспорт коридорида иштирок этувчи мамлакатлар темир йўл маъмуриятлари вакилларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» расмий сайти хабар берди.

Темир йўлда рақобатбардош тарифларни жорий этиш ва йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш ҳажмини ошириш асосий муҳокама мавзуси бўлди. Томонлар бу икки омил ўзаро боғлиқ бўлганлиги сабабли, транспорт тарифларини пасайтириш товарлар ва юк ташиш ҳажмини оширишга ёрдам беради, деган хулосага келди.

Учрашув якуни бўйича мазкур йўлакда иштирок этувчи давлатлар темир йўл маъмуриятлари ўртасида тегишли баённома имзоланди.

Баённома Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар транспорт вазирларининг жорий йил ноябрь ойида бўлиб ўтган 12-йиғилиши доирасида имзоланган.

«Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия» транспорт йўлаги минтақа давлатлари ўртасидаги транспорт инфратузилмаси ва савдо алоқаларини ривожлантиришнинг муҳим элементи сифатида қаралмоқда. Ушбу мультимодал йўналишни ривожлантириш орқали иштирокчи давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва савдо салоҳиятини кенгайтириш режалаштирилган.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди