Испания клуби ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдирди

Лазизбек Мирзаев. stadion.uz сайти фотосурати

Испания чемпионатининг иккинчи кучли дивизионида иштирок этаётган «Леганес» футбол клуби Тошкентнинг «Локомотив» клуби 17 ёшли ярим ҳимоячиси Лазизбек Мирзаевга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда инсайдер Иван Карпов хабар берди.

Лазиз айни дамда тиббий кўрикдан ўтмоқда. Агар унинг якуни яхши бўлса, ёш футболчи йил охирида, вояга етганида янги жамоа билан шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, 31 ўйиндан сўнг «Леганес» 56 очко билан Сегунда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва келаси йили катта эҳтимол билан Испания чемпионатининг энг кучли дивизиони – Ла Лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

«Биз ўзбек истеъдодли футболчилар бозори чаққонлигини ҳавас билан кузатяпмиз ва МҲО якунини интиқлик билан кутамиз. Ва у билан, ажабмас халқаро футбол майдонида барча россияликларни, шу жумладан футболчиларни изоляция қилиш тугаса. Ҳозирча, келинг, ўзбеклар учун хурсанд бўлайлик ва Аббосга [Файзуллаев] омад тилаймиз, у ҳали ЦСКА учун ўз маҳоратини намойиш этади»,деб ёзади Карпов.

Лазизбек Мирзаевга «Ростов» ва Россиянинг бошқа бир қатор клублари қизиқиш билдираётгани аввалроқ хабар қилинганди.

Лазизбек Мирзаев — Одил Аҳмедов академиясида тарбия олган. 2022 йили Тошкентнинг «Локомотив» тизимига ўтган. Вақти-вақти билан асосий жамоа таркибида майдонга тушади. У Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сардори бўлиб, ўтган йили U-17 Осиё кубоги ярим финали ва U-17 жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб борган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ