Эрон суди курд журналистини узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилди

Жина Модарес Горжи. Ижтимоий тармоқдан олинган фотосурат

Эроннинг Санандаж шаҳри Инқилобий суди курд журналисти ва аёллар ҳуқуқлари фаоли Жина Модарес Горжи (Zhina Modares Gorji) ни 21 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бироқ, қолган жазоларни каттароқ жазо билан ўзлаштирган ҳолда, фаол ўн йилни панжара ортида ўтказади, дея хабар беради Hengaw ташкилоти.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, ҳукм эълон қилинган мажлис 23 май куни бўлиб ўтган. Модарес Горжи бир нечта айбловлар бўйича айбдор деб топилган. Шундай қилиб, у «ҳукуматни ағдариш мақсадида ноқонуний гуруҳ тузгани» учун ўн йил, «душман гуруҳлар ва ҳукуматлар билан ҳамкорлик қилгани» учун бир йил ва «Эрон раҳбариятига қарши ташвиқоти» учун бир йил олган.

Журналист жазони Ҳамадон қамоқхонасида ўташи маълум. Унинг адвокатлари ушбу ҳукм устидан шикоят аризасини апелляция комиссиясига топширган.

Шу билан бирга, фаолни қамоққа олиш тўғрисида қарор қабул қилган Инқилобий суди (бундай судларда оғир жиноятлар, куфр, терроризм ва ҳоказолар бўйича ишлар кўрилади – «Фарғона» изоҳи) Модарес Горжига нисбатан «ёлғон маълумотларни тарқатиш», «одамларни зўравонлик ҳаракатларига ундаш» билан боғлиқ айблов материалларни жиноят ишлари билан шуғулланувчи Санандаж шаҳар ҳокимиятига топгирган.

ℹ️ БМТнинг Эрондаги инсон ҳуқуқлари ҳолатига доир ҳисоботида Курдистон вилоятидан мазкур журналистнинг исми қайд этилган. Ҳужжатда Модарес Горжининг Маҳса Амини ўлимидан сўнг мамлакатни қамраб олган намойишлар бошида бошқа намойишчилар билан бирга ҳибсга олингани қайд этилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ёзишича, ўшандан бери фаол Ислом Республикаси ҳукуматига қарши жиноятларда айбланиб, бир неча бор гаров эвазига озод қилинган ва яна панжара ортига ташланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ