Туркманистон пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланишни қонуний равишда тақиқлади

Фото с сайта podushka.net

Туркманистон ҳукумати 18 ёшгача бўлган болаларни пахта теримига жалб қилишни қонуний равишда тақиқлади. Норма меҳнат шароитлари хавфли бўлган ишлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқда мустаҳкамланган. Бу ҳақда turkmen.news нашри хабар берди.

Қайд этилишича, тегишли буйруқ жорий йилнинг июль ойида Республика меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Мухамметсейит Силапов томонидан имзоланган.

Ҳужжат билан ўсмирлар учун тақиқланган касблар рўйхатига иккита янги банд қўшилган: пахта теримчиси ва пахтакор.

Нашрнинг таъкидлашича, болаларни пахта далаларида ишлашга жалб этишни тақиқлаш Туркманистон ҳукумати ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ўртасидаги 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг «йўл харитаси»га киритилган норма ҳисобланади.

Шартнома шу йилнинг баҳорида имзоланган. Унда пахта теримида мажбурий меҳнат, жумладан, болалар меҳнатидан фойдаланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари батафсил баён этилган. Масалан, мансабдор шахслар томонидан бегона шахсларни ёллаш учун тегишли қонунбузарликлар ёки пул ундириш ҳолатлари юзасидан шикоят қилиш механизми, шунингдек, ҳосилни қўлда териб олиши керак бўлган ишчилар учун энг кам ойлик иш ҳақи борасида.

Кўп йиллар давомида республика ҳукумати пахта далаларида мажбурий меҳнатдан фаол фойдаланган: мактаб ўқувчилари, давлат хизматчилари, ҳарбийлар жалб қилинган. Кўпинча уларга «оқ олтин» ни мустақил равишда териш ёки ёлланма одамлар учун ҳақ тўлаш таклиф қилинган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан, Cotton Campaign («Пахта кампанияси») коалицияси ҳам бу каби фактларга бир неча бор эътибор қаратган ва Туркманистон ҳукуматини бундай амалиётдан воз кечишга чақирган. Расмийлар халқаро экспертлар талабларини эътиборсиз қолдиришган.

Фақат 2023 йили республика ХМТ билан ҳамкорлик қила бошлади, ташкилот вакилларини пахта даларига киришига рухсат берди. Натижада томонлар «йўл харитаси»ни ишлаб чиқдилар, унинг бандларидан бири – болалар меҳнатидан фойдаланишни тақиқлаш қонунчилик даражасида амалга оширилди.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди