Тошкентдаги халқаро форумда электрон тижорат етакчилари тақдирланади

nbj.ru сайти фотосурати

16—17 октабрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Central Asia Retail Week электрон тижорат ва чакана савдо форумида чакана савдони рақамлаштириш етакчиларига Retail Week Awards мукофотлари тақдим этилади.

Мукофотлар чакана савдо бозорида рақамли амалиётни фаол қўллаётган компанияларга берилади. Мукофот ғолиблари ўнта номинация бўйича аниқланади:

👉 Central Asiaнинг йирик тармоғи;

👉 Central Asiaда энг тез ривожланаётган тармоқ;

👉 Самарали қўшма лойиҳа (тармоқ ва етказиб берувчи);

👉 Чакана савдо (ретейл) учун энг яхши логистика хизмати;

👉 Чакана савдо учун энг яхши банк хизматлари;

👉 Йилнинг Финтех лойиҳаси;

👉 Йилнинг энг яхши иш берувчиси;

👉 Чакана савдода энг яхши харид тажрибаси;

👉Чакана савдо соҳасида йил ҳамкорлиги;

👉 Shop Design.

Сўнгги тақдирлаш маросими 27-30 май кунлари Москвада Жаҳон савдо марказида бўлиб ўтган «Россия чакана савдо ҳафталиги» форумига тўғри келганди. Ўшанда мукофотда иштирок этиш учун 40 та компаниядан 140 та ариза топширилганди. Ғолиблар орасида «Магнит», X5 Group, «Лента», SOKOLOV, «Почта России», ТС «Пятерочка», «МВидео», «Эльдорадо ва бошқа компаниялар бор эди.

ℹ️ Central Asia Retail Week форумида савдо соҳасининг 1500 дан ортиқ вакиллари, ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, банк сектори вакиллари, чакана сектор таҳлилчилари ва экспертлари, шунингдек, 500 дан ортиқ компания ва 25 дан ортиқ йирик савдо тармоқлари иштирок этиши кутилмоқда. Бизнес дастури 35 та эксперт сессияларидан иборат бўлиб, 200 дан ортиқ маърузачилар қуйидаги йўналишларда сўз юритадилар: E-COM, маркетинг, технология ва инновациялар, логистика, FINTECH ва HR.

Форум Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Чакана савдо бозори экспертлари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ