Ўзбекистон Россия ва Туркманистондан табиий газ импортини йил бошидан буён 5 баробарга оширди

KARACHIK.COM САЙТИ ФОТОСУРАТИ

2024 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон Россия ва Туркманистондан табиий газ импортини 4,9 баробарга оширди ва у 983,7 миллион долларни ташкил этди.

Ўзбекистон газининг экспорти қисқаришда давом этди. Июль ойида Хитойга етказиб бериш 2,2 бараварга – июнь ойидан 181,5 миллион доллардан 81,7 миллион долларгача қисқарди.

Spot.uz Статистика агентлиги ва Хитой божхона бош бошқармаси маълумотлари ўртасидаги тафовутни қайд этади. Хитой томони январь-июль ойларида Ўзбекистон 304,1 миллион долларлик газ етказиб берганини маълум қилади, бу 2023 йилдагига деярли тенг. Шу билан бирга, Хитой божхонаси июль ойида етказиб берилган ўзбек газининг ҳажми июнь ойида 81,11 миллион доллардан 69,1 миллион долларгача камайганини қайд этган.

👉 Охирги йилларда Ўзбекистон хорижга табиий газ сотишни жиддий қисқартирди. 2020 йили Россияга экспорт бутунлай тўхтатилди ва Хитойга етказиб бериш ҳажми уч баробарга қисқарди. 2023 йили Ўзбекистон Хитойга 563,54 миллион долларга газ экспорт қилган, бу 2022 йилдаги ҳажмнинг деярли ярми — 1,07 миллиард долларни ташкил этади.

ℹ️ 2023 йил июнь ойида Ўзбекистон «Газпром» билан йилига 2,8 миллиард кубометр – кунига 9 миллион кубометр газ сотиб олиш бўйича икки йиллик шартнома тузганди. Декабрь ойида Тошкентнинг илтимосига биноан «Газпром» газ етказиб беришни икки баравар оширди. Газ Қозоғистон ҳудуди орқали транзит ҳолда «Марказий Осиё – Марказ» қувури орқали етказиб берилади. 2026 йилдан бошлаб Россия газининг Ўзбекистонга транзит ҳажми тўрт бараварга ошиб, йилига 11 миллиард куб метргача етиши кутилмоқда.