Қирғизистон ва Туркманистон чемпионлари ОФК Чақирув лигасининг бир гуруҳидан жой олди

ОФК Чақирув лигаси мукофоти. the-afc сайти фотосурати

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Чақирув лигасининг гуруҳ босқичи қуръа ташлаш маросимидан сўнг Қирғизистон ва Туркманистон чемпионлари «Абдиш-Ата» ва «Аркадаг» жамоалари бир гуруҳдан жой олди.

В гуруҳида «Абдиш-Ата» ва «Аркадаг»дан ташқари Мальдивнинг «Мазия» ва Қувайтнинг «Ал-Араби» клублари жой олди. Турнир марказлашган форматда Қувайтда 26 октябрдан 2 ноябрга қадар бўлиб ўтади. Ҳар бир жамоа ўз рақиби билан биттадан ўйин ўтказади.

А гуруҳида Ҳиндистоннинг «Ист-Бенгал», Ливаннинг «Нежме», Бангладешнинг «Башундхара Кингз» ва Бутаннинг «Паро» жамоалари жой олди. Турнир Бутанда бўлиб ўтади. С гуруҳида Баҳрайннинг «Ал-Аҳли», Суриянинг «Ал-Фотува», Уммоннинг «Ал-Сиб» ва Фаластиннинг «Ал-Қудс» жамоалари ўрин олган. Ушбу гуруҳ ўйинлари Уммонда бўлиб ўтади.

Гуруҳ ғолиблари, шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши жамоа плей-офф босқичига йўл олади.

Таъкидлаш жоиз, Шарқий конференцияда фақат олтита жамоа тўртта иштирокчидан иборат иккита гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа плей-офф босқичига чиқади.

Аввалроқ Марказий Осиё клублари иккинчи ОФКдаги рақибларини билиб олганди. Қизиғи шундаки, минтақанинг тўртта вакили ҳам турли гуруҳларга бўлинган:

⚽️Кўлобнинг «Равшан» жамоаси Қатарнинг «Ал-Вакра», Эроннинг «Трактор» ва Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» клублари билан ўйнайдиган А гуруҳидан жой олди;

⚽️Ашхободнинг «Олтин Асир» жамоаси В гуруҳида Саудиянинг «Ал-Таавун», Ироқнинг «Ал-Қува» ва Баҳрайннинг «Ал-Халдия» жамоалари билан куч синашади;

⚽️Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси С гуруҳида Эроннинг «Сепахон», БААнинг «Шаржа» ва Иорданиянинг «Ал-Ваҳдат» клублари билан баҳс олиб боради;

⚽️Қаршининг «Насаф» жамоаси D гуруҳида БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли», Иорданиянинг «Ал-Ҳусайн» ва Қувайтнинг «Ал-Кувайт» клублари билан куч синашади.

Гуруҳ босқичи ўйинлари 17 сентябрдан 4 декабрга қадар бўлиб ўтади. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа турнирнинг плей-офф босқичига йўл олади.

ОФК элит босқичида Марказий Осиё республикаларининг ягона вакили Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси бўлди. У 12 та жамоадан иборат Ғарбий гуруҳда ўйнайди, бироқ бор-йўғи саккизта ўйин ўтказади — Қатарнинг «Ас-Садд», «Ал-Раян» ва «Ал-Гарафа» ҳамда БААн»нг «Ал-Айн» ва «Ал-Васл» клублари, Эроннинг «Персеполис» ва «Эстеглял» ва Ироқнинг «Ал-Шорт» клублари билан. Тақдир тақозоси билан «Пахтакор» Саудиянинг тўртта клубининг бирортаси билан ҳам ўйнамайди. 12 та энг яхши 8 та жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Турнир 16 сентябрдан 18 февралга қадар бўлиб ўтади.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди