Эронлик «қарзини тўлаш» учун 150 минг доллар билан Туркманистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган

Чегара. hronikatm.com сайти фотосурати

Туркманистон чегарачилари чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган Эрон фуқаросини ушлаб олишди. Ўтказилган тинтувда чет эллик ёнидан катта миқдорда валюта топилган, деб хабар беради «Хроника Туркменистана» нашри.

13 август куни Аҳал вилоятининг Какин этрапи (туман) ҳудудида жойлашган застава ҳарбий хизматчилари томонидан 1977 йили туғилган эркак қўлга олинган. Унинг ёнидан 150 минг доллар нақд пул топилган. Сўроқ жараёнида Эрон фуқароси Арап-Ғала қишлоғида яшовчи танишидан қарзини тўламоқчи бўлгани сабаб, чегарани кесиб ўтганини айтган. Шу билан бирга, у кейинчалик Миллий хавфсизлик вазирлиги ходимлари томонидан қўлга олинган ҳақиқий шахснинг исмини айтган.

Тергов ишлари давом этмоқда, бироқ ҳозирча ҳеч қандай айблов қўйилмаган. Терговчиларнинг асосий версиясига кўра, пул Эрондан олиб ўтилган гиёҳванд моддаларни Қозоғистон ва Ўзбекистонга олиб ўтишга тўланадиган ҳақ бўлган.

Чегарани бузиб ўтган шахсни қўлга олган ҳарбий хизматчиларга икки ойлик иш ҳақи миқдорида устама пули берилган. Улар, шунингдек, навбатдан ташқари ҳарбий унвон кўтарилишига номзод бўлишган.

Туркманистонда мунтазам равишда Эрондан гиёҳванд моддалар олиб ўтилишига қарши рейдлар ўтказилади. Туркман қамоқхоналарида контрабандада гумон қилинган ўнлаб Ислом Республикаси фуқаролари бор. Мусодара қилинган гиёҳванд моддалар ва контрабанда сигаретларни ёқиш ташлаш бўйича мунтазам тадбирлар ўтказилади. 2020 йил декабрь ойида президент Бердимуҳамедов тақиқланган моддаларни йўқ қилиш учун қурилган янги комплексни очди. Бироқ, ҳуқуқ-тартибот идоралари гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар бўйича статистик маълумотларни эълон қилишмайди.

Шу билан бирга, Туркманистон ҳукумати виждонли тадбиркорлар фаолиятини қийинлаштириб юборган. Масалан, 2022 йили Баджигаран ўтиш пункти орқали республикага импорт товарларини олиб кирувчи хусусий тадбиркорларга ҳафтасига икки мартадан ортиқ Эрон чегарасидан ўтиш тақиқланди. Бироқ, кўплаб туркман фуқаролари айнан шундай савдо орқали тирикчиликка пул топишади.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди