Аркадаг ва толиблар чегара ҳудудида еттита инфратузилма объектини очишди

Туркманистон Халқ Маслаҳати (парламент юқори палатаси) раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Афғонистон Вазирлар Маҳкамаси раиси вазифасини бажарувчи (Толибон* вакили) Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг онлайн иштирокида Мари вилоятида еттита объектни ишга туширишди. Бу ҳақда ТДҲ ахборот агентлиги хабар берди.

Жумладан, ТАПҲ лойиҳасининг Arkadagyň ak ýoly деб номланган Серҳетабат-Ҳирот участкасида оптик толали алоқа линияси ва Şatlyk-1 газ компрессор станцияси қурилиши бошланди. Туркманистон-Афғонистон-Покистон йўналиши бўйлаб электр узатиш линияси лойиҳаси доирасида Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида Nur-el-Jahad электр станцияси ишга туширилади.

Бундан ташқари, Турғунди – Ҳирот темир йўлининг биринчи Турғунди – Санабар участкаси ва Турғунди темир йўл вокзалининг қуруқ портида омбор мажмуаси қурилиши бошланди. Туркманистон-Афғонистон чегарасида Серхетобод-Турғунди темир йўли бўйлаб узунлиги 177 метр бўлган темир йўл кўприги фойдаланишга топширилди. Шу куни Туркманистондан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юкланган поезд янги кўприк орқали йўлга чиқди.

ℹ️ ТАПҲ газ қувурининг узунлиги 1840 км ни ташкил қилади. Туркманистон ҳудудида 214 км узунликдаги участканинг қурилиши аллақачон якунланган. Кейинги вазифа Афғонистон орқали қувурларни ётқизишдир. Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард долларга баҳоланмоқда.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди