Туркман чегарачилари Ўзбекистонда ўғирланган дори-дармонларни олиб ўтаётган шахсларни қўлга олди

Дори-дармонлар. hronikatm.com сайти фотосурати

Туркман ҳарбийлари 8 ноябрга ўтар кечаси Хоразм вилояти ва Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти ўртасидаги чегара ҳудудида чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган ўз мамлакатининг икки фуқаросини қўлга олган. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» нашри хабар берди.

Қўлга олиш чоғида чегарачилар 48 ёшли Тошҳовуз шаҳрида яшовчи ва Куняургенч шаҳрида яшовчи 51 ёшли фуқародан 12 дона катта ҳажмдаги дори-дармонлар солинган сумкаларни аниқлаган, қоидабузарлар уларни чегара деворидан ошириб ташлашган. Бу жойдан тахминан бир километр узоқликда контрабандачилар Иж-2125 «Комби» машинасини яширишган. Кейинчалик улар ушбу машинада дориларни олиб кетишмоқчи бўлган.

Миллий хавфсизлик вазирлиги вилоят бошқармаси ходимлари томонидан сўроқ қилинганда қўлга олинганлар Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидаги шифохона омборидан дори-дармонларни олишганини тан олишган. Дори-дармонлар Хоразм вилоятидан икки нафар шахс билан биргаликда ўғирланган ва чегарага етказилган. Қўлга олинган фуқаролар Тошҳовуздаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Мусодара қилинган препаратлар ҳақидаги маълумотлар зудлик билан қўшни республика хавфсизлик хизматига етказилган. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари зудлик билан контрабандачиларнинг 1974 ва 1976 йилларда туғилган икки шеригини қўлга олишган. Касалхона омборидан йўқолган дори-дармонлар 25 минг долларга баҳоланган. Гап қандай дори воситалари ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди