Оқмўла вилояти суди фаол Тимур Данебаев ва бошқа маҳбусларнинг қийноқларга солинганига оид шов-шувли жиноят иши бўйича Атбасар колониясининг собиқ ходимларини оқлади, дея хабар берди КазТАГ.
Суд жараёни ҳакамлар ҳайъати иштирокида ўтказилган. Айблов курсисида 12 киши бўлган. Уларга Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 146-моддаси (Шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала, қийноқлар) бўйича айблов қўйилган. Давлат айбловчиси уларга реал жазоларни — олти ва етти йиллик қамоқ жазосини талаб қилган.
«Маслаҳат хонасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, ҳакамлар ҳайъати аъзолари кўпчилик овоз билан судланувчиларни айбсиз деб топди», – дейди жиноят ишлари бўйича Оқмўла вилояти ихтисослаштирилган туманлараро суди судяси Ибрагим Алкенов.
Натижада ҳибсга олинган уч нафар шахс озод этилган. Эндиликда оқланганларнинг барчаси «ноқонуний жиноий жавобгарликка тортилганлик» бўйича товон талаб қилиш ҳуқуқига эга, дейилади мақолада.
Ҳукм устидан 15 кун ичида апелляция шикояти берилиши мумкин.
2023 йили интернетда судланган фаол Тимур Данебаевнинг шафқатсиз қийноқларга солингани акс этган лавҳалар пайдо бўлганди. Видеода қамоқхона ходими маҳбусдан ҳожатхонани тозаладими, йўқми, шуни сўрайди. Рад жавобини этитгандан сўнг, колония ходимларидан бири «махсус воситалардан фойдаланиш» буйруғини бериб, Данебоевнинг бел ва оёқларига резина дубинка билан ура бошлайди. ИТВ Жиноят-ижроия тизими қўмитаси матбуот хизмати шундан сўнг колония ходимлари «муассаса маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ҳолатларига чек қўяётганини» маълум қилган, аммо улар ўз ваколатларини ошириб юборганликларини тан олишган, бу эса терговга сабаб бўлдгани.
Кейинроқ Ички ишлар вазирлиги 11 нафар колония ходими салбий мотивларга кўра ишдан бўшатишга тавсия этилганини хабар қилган.
Суд жараёни 2024 йил июль ойида бошланган. Уч нафар қамоқхона ходими ҳибсда бўлган, қолганлари гаров эвазига озод қилинган. Иш материалларига кўра, 44 нафар маҳкум жабрланувчи сифатида тан олинган.