Ўзбекистон элчихонаси москвалик шахс калтакланишида дипломатик миссия ходимлари қўли борлигини рад этди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси. gazeta.ru сайти фотосурати

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Марказий Осиё республикаси дипломатик ваколатхонаси ходимлари Москвада яшовчи фуқарони калтаклагани ҳақидаги интернетда тарқатилган хабарни рад этди. Тегишли баёнот 3 сентябрь куни элчихонанинг Телеграм-каналида эълон қилинди.

Қайд этилишича, гап 31 август куни Большая Полянка кўчасида Роман исмли москвалик билан содир бўлган воқеа ҳақида кетмоқда. Автомобилда ўтирган эркаклар билан жанжал оқибатида Москва фуқароси тан жароҳати олиб, полицияга мурожаат қилган.

«Қўйилган постларнинг фотосуратларида кўрсатилган автотранспорт воситаси ва ҳуқуқбузарлар Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонасига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ушбу автотранспорт дипломатик рақами бошқа мамлакатнинг дипломатик ваколатхонасига тегишли», — дейилади Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси хабарида.

Бироқ, сурат ва видеода олинган машина қайси давлатга тегишли экани номаълум.

Марказий Осиё республикаси вакиллари содир бўлган воқеа учун элчихонага жавобгарликни юклашга қаратилган ҳар қандай уринишлар асоссиз ва номақбул дея ҳисоблашини таъкидлайди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини текширилмаган ахборотларни тарқатмасликга сўраб қолади.

Аввалроқ бир қатор Телеграм каналларида москвалик калтаклангани ҳақида сўз юритилган материаллар тарқатилган эди. Қайд этилишича, эркак Ўзбекистон элчихонаси биноси ёнида итини сайр қилиб юрган пайт нотўғри қўйилган машинага эътибор берган. Ўткинчи машинада ўтирганларга танбеҳ берган. Бунга жавобан улар томонидан таҳдидлар ёғилган, сўнг москвалик калтакланган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, бу одамлар Ўзбекистон дипломатик миссияси ходимлари бўлган. Пойтахт фуқароси, шунингдек, «элчихона ходимлари» унга ҳужум қилган фуқароларни кўриш учун полиция бўлимига келганини даъво қилган.