Қозоғистонда Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилди

freepik.com сайти фотосурати

Қозоғистонда Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилди. Тегишли фармонни Президент Касим-Жомарт Тўқаев имзолади.

Янги ташкилот Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноати вазирлигининг қайта ташкил этиш орқали яратилди. Ушбу вазирликнинг инновацион фаолияти функциялари ва ваколатлари Фан ва олий таълим вазирлигига ўтказилади.

Ҳукуматга давлат органлари ва уларга бўйсунувчи ташкилотларнинг кадрлар сонини қайта тақсимлаш бўйича кўрсатма берилган.

8 сентябрь куни Қозоғистон президенти ўзининг халққа мурожаатида Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилишини маълум қилганди. «Янги технологик тузилманинг бир қисми бўлиш учун давлат бошқаруви шаффофлиги, самарадорлиги, инсон қадри муҳимлигини бир неча бор оширган ҳолда ушбу тизимни қайта шакллантиришга тўғри келади. Шунинг учун амалдаги тегишли вазирлик негизида Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлигини ташкил этиш лозим, деб ҳисоблайман. Уни Бош вазир ўринбосари мақомидаги мутахассис бошқаради», — деди Тўқаев ва ҳукуматга иқтисодиётнинг барча соҳаларини модернизация қилиш учун сунъий интеллектни жорий этиш вазифасини қўйди. Ушбу ташаббус доирасида соҳадаги барча лойиҳаларни миллий стратегияга бирлаштирадиган «Digital Qazaqstan» ягона концептуал ҳужжатни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоиз, бундай ташкилот нафақат Қозоғистонда мавжуд. 2017 йили Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Сунъий интеллект вазирлигини ташкил этган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Қозоғистонда, ҳозирги кунгача Сунъий интеллект ва инновацияни ривожлантириш қўмитаси қўмитаси фаолият кўрсатаётган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ