Қозоғистонлик журналист Лукпан Ахмедьяров Уральск шаҳрида полиция томонидан ҳибсга олинди

Видеодан скриншот

Қозоғистоннинг Уральск шаҳрида полиция машҳур фаол ва журналист Лукпан Ахмедьяровни ҳибсга олди. Унинг машинаси, унда рафиқаси билан бирга бўлган ҳолда, ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилган. Текширув чоғида Лукпан Ахмедьяров халқаро қидирувда экани аниқланган.

Бу ҳақда Facebookда журналист билан боғлиқ ҳолатни «Просто журналистика» YouTube канали продюсери Рауль Упоров хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, журналист Россия сўрови бўйича қидирилмоқда. Унга нисбатан жиноий иш 2025 йил 25 декабрда Москва вилояти ИИВ бошқармаси томонидан қўзғатилган. «Қайси модда бўйича эканини Лукпан ўзи ҳам билмайди», — деб ёзади Упоров.

Айни пайтда Nege Telegram-канали келтирган расмий версияга кўра, 22 июнь куни патруль хизматчилари Volkswagen автомобилни тўхтатган, унинг рулида Лукпан Ахмедьяров бўлган. Текширув давомида у бошқа шахсга тегишли автомобилни мажбурий суғурта полисисиз бошқараётгани аниқланган ва шу сабабли унга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган. Шунингдек, полиция баёнотида «ҳайдовчининг ташқи белгилари шубҳа уйғотгани» айтилган ва у тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборилган.

Журналистнинг Россия ИИВ сўрови бўйича халқаро қидирувда экани ҳақидаги маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан изоҳланмаган.

Vласть.kz нашри маълумотига кўра, Лукпан Ахмедьяров ҳанузгача полицияда сақланмоқда.

Лукпан Ахмедьяров — машҳур журналист, фуқаролик фаоли ва ҳуқуқ ҳимоячиси. У аввал «Уральская неделя» нашрининг бош муҳаррири бўлган ва кўплаб резонанс текширув материаллари муаллифи ҳисобланади. Сўнгги йиллари у «Просто журналистика» YouTube-лойиҳаси доирасида Украинадаги уруш ҳақида бир нечта махсус репортажлар тайёрлаган.