Тошкент аста-секин карантиндан чиқиб келяпти. Ёз келди, одамлар уйларида ўтиришдан безиган, пуллар тугаяпти, ишга чиқиш керак. Лекин ҳар куни нафақат четдан келган ва обсервацияга жойлаштирилган, балки тошкентликларнинг ўзида ҳам коронавирусга чалинган одамлар аниқланмоқда. Бундай вазиятда карантин чораларининг юмшатилиши объектив ҳолат босимидан келиб чиққан мажбурий чораларга ўхшайди.
Энди жазирама иссиқ қўшиб келди, бунинг ўзи ҳам бир синов. «Фарғона» мухбири пойтахтнинг Чилонзор туманини айланиб, касалликдан чарчаган шаҳарнинг қандай ўзига келаётганини ўз кўзлари билан кўрди.
Карантин чоралари юмшатилганининг энг биринчи белгиси – шаҳар массивларида сут сотувчиларининг пайдо бўлишидир. Уларнинг қаттиқроқ бақиргани ҳали журъати етмайди. Кўпқаватли уйлар орасидан яна тонг саҳар «Қаймоқ! Творог! Қатиқ!» сўзлари янграй бошлади. Энг қизиғи, улар шаҳарга қайдай етиб келишяпти экан, ахир жамоат транспортлари ҳанузгача ишга тушгани йўқку, хусусий такси хизматидан эса сутчиларнинг косаси оқармайди.
Кўпчилик ниқоб тақиб юришга боғлиқ ҳукумат талабига қўл учида қарайдилар. Улар ниқоб тақиш услубини «дембелча» деб атай бошладилар.
Uztelecom давлат провайдерининг Чилонзор бўлими олдидаги тирбандлик. Интернет хизматларини бажарувчи ягона ташкилот аксари мижозлари билан самарали online-ҳамкорликни йўлга қўйолмади.
Шаҳарликлар энг кўпи умумий овқатланиш масканларини соғинганлар. Россия ва Қозоғистонга қараганда бу ер жамоат ошхоналаридаги нархларнинг пастлиги ўртача ва унчалик кўп пул топмайдиган одамлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Ҳозирда ресторан, кафе, чойхоналар одамларга тайёр овқатларни етказиб бериш хизматини ўтамоқда. Мижозлар кўп эмас. Уч ойлик карантин даврида одамларнинг ҳамёни қуриган, улар уйларида овқатланадилар.
Умумий овқатланиш масканларидан ягона қўнгилга таскин берадигани — сомсахонадир. Бой бўлмаган одамларнинг ҳам чўнтаги кўтарадиган бу миллий таом ҳеч қачон уз мавқеини йўқотмайди.
Кўпчилик жамланадиган тўй ва бошқа табдирларга ҳали рухсат берилгани йўқ, лекин гул сотишга рухсат берилди.
Бозорларнинг бош кириш дарвозалари ёпиқ. Сотувчи ва харидорлар фақат махсус тиббий пунктлари орқали ичкарига киритилади.
Чилонзордаги риелторлар бозори. Карантин талабларининг юмшатилиши кўчмас мулк иккинчи бозори ва квартира маклерлари хизматини жонлантира бошлади.
Ёз келиши билан кўпчилик кутган табиат ва жамоатнинг вирус устидан ғалаба қозониши рўй бермади. Касаллик чекинмади. Ушбу мақола чоп этилаётган пайтда Ўзбекистонда инфекцияга чалинганларнинг сони 4352 нафар одамдан иборат бўлди, жами 17 та одам коронавирусдан ўлди.
Андрей Кудряшов фотосуратлари / «Фарғона»
Андрей Кудряшов