Армия Тошкент кўчаларида кўриниш берди

Ўзбекистон пойтахтида байрам ҳарбий намойиши бўлиб ўтди

13 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари иштирокида байрам сайли бўлиб ўтди.

Намойиш соат 10:00 да Анҳор канали бўйида жойлашган «Туркистон» санъат саройидан бошланиб, марказий кўчалар – Алишер Навоий, Шараф Рашидов ва Ислом Каримов шоҳ кўчалари орқали ўтди. Қуролли кучларнинг турли бўлинмалари вакиллари байроқлар остида ва ҳарбий оркестр ҳамроҳлигида Олий Мажлис биносидан унча узоқ бўлмаган «Халқлар дўстлиги» майдонига қадар 3400 метр узунликдаги байрамона маршрутни босиб ўтди.

Бу ранг-баранг тадбир, ўз навбатида анъанавий маънодаги ҳарбий парад эмас эди. Унда давлат раҳбарлари ва хорижий давлатлардан таклиф этилган меҳмонлар қатнашмади. Бундай ҳарбий парадлар Тошкентда умуман ўтказилмаган. Мамлакатнинг мудофаа доктринаси ҳарбий қуролларни намойиш қилишни талаб қилмайди, гарчи ўтган йил глобал ҳарбий қудрат индексида (Global Firepower Index 2021) Ўзбекистон қуролли кучлари дунёдаги 140 ўриндан 51-ўринни эгаллаган бўлса-да. Постсовет ҳудудида Ўзбекистон армияси Россия, Украина ва Беларусдан кейин тўртинчи ўринни эгаллайди.

Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари ўтган йиллардагидек армия ва халқ ўртасидаги маънавий яқинликни янада ёрқин намоён этди. Халқлар дўстлиги майдонида ҳар хил турдаги ҳарбий техникаларнинг экспозицияси ташкил этилди.

Бу ерда армия колонналарининг юриши ҳарбий ансамбллар ва машҳур эстрада артистлари иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди