Вайрон қилинган ва ёқиб ташланган

Тожик-қирғиз чегарасидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатлари фотосуратларда

14, 16 ва 17 сентябрь кунлари Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида икки республика қуролли кучлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Ҳар бир томон бир-бирини можаро бошлашда ва бостириб киришда айблади. Ҳарбий ҳаракатлар натижасида ҳар икки давлатнинг бир қатор чегара қишлоқлари зарар кўрди. Саккиз қирғиз қишлоғининг тинч аҳолиси эвакуация қилинди.

Сўнгги маълумотларга кўра, қуролли тўқнашувларда қирғиз томонидан 59 киши ҳалок бўлган, 163 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда 28 киши, жумладан ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган, ярадорлар сони айтилмаган.

Зарар кўрган қирғиз қишлоқлари

Зарар кўрган тожик қишлоқлари

Тожикистон Чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали ва Сўғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода 18 сентябрь куни Исфара марказий касалхонасида чегарадаги тўқнашувларда жабрланганларни бориб кўрди.

Қирғизистон оммавий ахборот воситалари ҳалок бўлган ҳарбийларнинг суратларини чоп этилмоқда.

Ҳозирча интернетда вайрон қилинган ҳарбий техника ёки ҳарбий объектларнинг суратлари йўқ. Масалан, Қирғизистон ҳарбийларига сурат юклаш тақиқлангани маълум. Эҳтимол, Тожикистон куч тузилмаларида ҳам худди шундай тақиқ амалда бўлиши мумкин.