Халқ сайли, дастурхон, парад

Тошкентда баҳор ва табиатнинг янгиланиш байрами – Наврўз кенг нишонланмоқда
Navruz боғида. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Наврўз – баҳорий тенгкунлик Ўзбекистонда ҳар йили давлат байрами сифатида нишонланади. Инсоният тарихидаги энг қадимий байрамлардан бири бўлмиш Наврўз ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. 2010 йили БМТ 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эълон қилди.

Ҳар йили байрамлар ўзига хос шукуҳда нишонланади, зеро баҳор кунларининг ўзи ҳам табиат каби ўзгарувчандир.

Бу йил ҳафтасига беш кун ишлайдиган ўзбекистонликлар учун байрам дам олиш куни 18 март, шанба кунидан бошланди. Шу куни Тошкент шаҳри марказида Қуролли Кучлар, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг отлиқ қўшинларининг паради бўлиб ўтди.

Отлиқ қўшинлар паради. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

19 март, якшанба куни бир вақтнинг ўзида Tashkent City, Magic City, Navruz ва Anhor Lokomotiv, Seul Eco park боғларида, Сайилгох кўчасида (Тошкент «Бродвейи»), Алишер Навоий номидаги Миллий боғда, Yangi Sergely, Чилонзордаги Ғофур Ғулом боғида оммавий байрам тадбирлари бошланди.

Халқ созандалари, цирк труппалари ва ижодий гуруҳларнинг чиқишлари март ойининг охиригача дам олиш кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 март куни «Янги Ўзбекистон» боғида ташкил этилган байрам тантанасига ташриф буюрди.

«Фарғона» АА мухбири байрам тантаналари кенг ва ёрқин ва нишонланган Navruz боғида ва Алишер Навоий номидаги Миллий боғда бўлди.