Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги Шағирли қишлоғида 15 оила истиқомат қилади. Ўтган асрда бу ерда ўрта мактаб бўлган. Янги асрнинг бошларига келиб, мактаб биноси вайрон бўлди, кейин бузиб ташланди, янгисини қуришни бошламадилар — бунинг учун талабалар етарли эмас, демакким мактаб ҳам керак эмас эди.
Бу ерлик ўғил-қизлар ўз қишлоғидан қарийб тўққиз километр узоқликда жойлашган 9 -мактабга бориб ўқишга мажбур эдилар. Узоқ йўл мактаб ўқувчиларидан қўшимча вақт ва куч талаб қилар, айниқса қуйи синф болалари учун у ерга бориш қийин эди. Ўқитувчи Зулфия Турдимуратова болалардан жуда хавотир оларди.
Бир куни унинг ҳаёлига қишлоқда қуйи синф ўқувчилари учун синфхона қуриш ғояси келди. Турмуш ўртоғи бу ғояни қўллаб-қувватлади. Эр-хотин бор чорвасини сотиб, банкдан кредит олишди, қурувчиларни ёллаб, мактаб биносини қуришни бошладилар. Тез орада бино ўқувчиларни қабул қилишга тайёр бўлди ва 9-сонли мактабнинг филиалига айланди. Қишлоқда кечмиш бу муҳим воқеа 2011 йили содир бўлганди.
Бугунги кунда Шағирли мактабида саккиз нафар ўғил-қиз таҳсил олмоқда. Устоз Зулфия Турдимуратова ва ўқувчилар ўртасида меҳр ришталари қаттиқ боғланган.