Инсоният эшаклардан минг йиллар давомида фойдаланиб келади. Олимларнинг тахминига кўра, ушбу беозор ёввойи жонзод Миср ҳудудида бундан 6 минг йил аввал хонакилаштирилган.
Техника ривожига қарамасдан ҳали-ҳануз дунёнинг турли бурчакларида, жумладан Марказий Осиёда эшаклар юк ташувчи транспорт вазифасини бажармоқда.
Бироқ, ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти вакилларининг хабар беришича, бугунги кунда эшакларнинг кўпайиши хавф остида қолмоқда. Donkey Sanctary ташкилотининг маълумотига кўра, келгуси 5 йил давомида уларнинг сони икки баробарга камайиши кутилмоқда – 20 миллиондан ортиқ эшак йўқ бўлади.
Сабаби – Хитой анъанавий тиббиётида эцзяо дори воситасини тайёрлашда эшак териси энг муҳим хом ашё саналади. Сўнгги пайтларда Хитойда ушбу дори воситасига талаб кучайиб кетган. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Хитойнинг ўзида хом ашёнинг етишмаслиги сабаб, у бошқа мамлакатлардан олиб келинмоқда.
Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи ташкилотлар юқоридаги хавф борасида илгари баёнот бергандилар. Бироқ, ҳозирда вазият янада аянчлидир. Donkey Sanctuary хабарига кўра, 2007 йилдан бери Бразилияда эшаклар сони 28% га камайган. Бу кўрсаткич Ботсванада — 37 % ни, Қирғизистода эса — 53% ни ташкил этади.
Сўз фақат эшакларнинг тери учун нобуд қилинаётгани ҳақида эмас. Кўп ҳолларда уларни фермер ҳўжаликлардан ўғирлаб, ноқонуний кушхоналарга етказишмоқда. Ўз навбатида бу жониворлар йўлда, сақлаш жойларида ва кушхонага олиб борилгунга қадар оч қолдирилиб, майиб қилинаётгани сир эмас.
«Баъзи жойларда шароит жуда ҳам аянчли», — дейди жамият вакили Фэйс Берден, – бу каби бизнеснинг қамрови биз ўйлагандан ҳам анча кенгдир.
«Хитой эшакларни бутун дунёдан импорт қилишга ва бунинг учун мўмай пул беришга тайёрдир», — дейди Пекин ўрмон хўжалиги университети тадқиқотчилари. – Эшаклар ҳам панголинлар тақдирини такрорлаши мумкин» ( Осиё мамлакатлари анъанавий тиббиётида панголинларнинг тангачалари ишлатилиши боис уларнинг буткул қирилиб кетиши ҳавфи пайдо бўлганди).
Дори-дармон
Эцзяо – эшак терисидан олинадиган желатинли экстракт бўлиб, у Хитойда икки минг йилдан бери маълум. Уни авваллари асосан зодагонлар истеъмол қилишган (масалан, қон бузилиши касалликларига қарши муолажада), сўнгра – партиянинг юқори лавозимдаги раҳбарлари, жумладан Хитой коммунистик партиясининг асосчиси Мао Цзедун ҳам ушбу доридан фойдаланган.
Бироқ, сўнгги йилларда ушбу дорига талаб ўртаҳол аҳоли орасида ҳам кучайган. Бунга дори-дармон ишлаб чиқарувчиларнинг агрессив маркетинг кампанияси ва Хитой аҳолиси ўртасида тиббиёт ҳаражатларининг ўсиши сабаб бўлмоқда. Тахминларга кўра, бир неча йил аввал анъанавий тиббиётни қўллаб-қувватлаш учун қабул қилинган қонун ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.
Эцзяо дориси деярли барча касалликларга даво сифатида тарғиб этилмоқда. «У узоқ умр кўриш гаровидир, — дейди Хитойнинг Шаньдун вилоятида жойлашган магазин сотувчиларидан бири. У аёлларни маликалардек латофатли қилади». «Агар уни ҳар куни истеъмол қилсангиз – ҳеч қачон шамолламайсиз». – дейди Beneton Ejiao компанияси раҳбари Чжан Тэнжи. «Биз уни ходимларимизга берамиз – дейди Хитойда мазкур дори воситасини йирик ишлаб чиқарувчиси Shandong Dong-e E-Jiao компанияси вакили. – Эвазига улар тез ишлашади. Дорини фермерларга сотиш мумкин, улар кечаю-кундуз чарчоқ нималигини билмай меҳнат қилишлари мукин».
«Хитойда ушбу маҳсулотга талаб жуда катта. Аёллар ундан косметика воситаси сифатида фойдаланадилар. У орқали терини яхшилаш ва оқартириш мумкин. Хуллас, у ёшартирувчи доридир. Эцзяо шунингдек қуруқ йўтал, шамоллаш ва бош айланишида фойдаланилади», — дейди Конфуций Институти ходими Минчжу Линин. – Мен ўзим уни бир-икки марта қабул қилганман».
Айрим маълумотларга кўра, 2007 йилда ушбу дорининг бир килограмм нархи тахминан 70 АҚШ доллари бўлса, 2017 йилга келиб унинг нархи бир неча баробарга ошган. Ҳозирги кунда ушбу дорининг бир килосини сал кам 800$ харид қилиш мумкин. Уни чойга қўшиб, энергетик батончик сифатида, косметология ва бошқа мақсадда истеъмол қилиш мумкин, бу каби маҳсулотларнинг умумий нархи миллиард долларларни ташкил этади.
Бизнес
Агар 1990 йилларда Хитой 500 тоннага яқин эцзяо ишлаб чиқарган бўлса, 2016 йилга келиб унинг ўсиш суръати 10 баробарга ошди. Ҳозирги кунда дори ишлаб чиқариш 6 минг тоннани ташкил этади, бунинг учун тахминий ҳисобларга кўра 4, 8 млн тери маҳсулоти керак бўлади. Хитой йилига бор-йўғи 2 млн дона тери ишлаб чиқаради (1990 йилдан бошлаб терига ва гўштга бўлган талаб ўсиши оқибатида эшакларнинг сони бир неча баробар камайиб кетган. 2017 у йилда 2, 7 миллионгача камайган).
Қолган хом ашё қаердан олинади? Унинг бир қисмини қалбаки маҳсулотлар (от ва чўчқа терилари) қоплайди. Ҳаттоки, «ажойиб» экстракт олишда пойабзал терисидан фойдаланилган ҳолатлар ҳам бўлган, дейди қишлоқ хўжалиги академияси тадқиқотчиси Бу Сюнь.
Терининг асосий қисми иморт қилинади (яқинда ўтказилган тадқиқотлар муаллифлари таъкидлаганидек импорт тўғрисида аник маълумотлар йўқ, сабаби, ушбу маҳсулот категорияси расмий статистикада инобатга олинмаган). Эцзяо ишлаб чиқарувчилари буни инкор этишмайди. Shandong Dong-e E-Jiao компанияси офисларидан бирида ҳаттоки хом ашё етказиб берувчи мамлакатлар – Бразилия, Колумбия, Покистон, Эрон, Туркия, Испания ва бошқа давлатар кўрсатилган харита ҳам осиб қўйилган.
Бироқ, эшаклар одатда секин кўпаядиган жонивор ҳисобланади. Шунинг учун уларни етиштириш мушкул иш. Шундан ҳулоса қилиш мумкинки, териси учун нобуд қилинаётган жонзодлар сони йил сайин камайиб бормоқда. Хитойда буни яхши билишади. «Чўчқаларни гўшт учун тез етиштириш мумкин», — дейди Beneton Ejiao президенти. — Бироқ эшаклар масаласи мушкул. Биз хом ашё етказиб беришда инқирозга учраймиз деб қўрқаман».
Ўғирликлар
Хом ашё етказиб бериш ҳам йирик бизнесдир. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, биргина Бразилия Хитойга эшак териси ва гўшти экспортидан йилига 3 млрд $ гача фойда кўради. Африка мамлакатлари орасида Хитой кушхоналарига асосий хом ашё етказиб берувчи мамлакат ҳисобланмиш Кенияда инвесторлар миллионлаб доллар сарфлашган.
Бу каби далатларда эшакларга бўлган талаб бир неча йилдан бери ўсиб келмоқда. Шу билан бирга ҳайвонларниг нархи ҳам ўсмоқда. Биргина Кенияда 2017 йил биринчи ярмида эшакнинг нархи тўрт баробарига ошди — 40 $дан 160$га. Тери ва гўшт тайёрловчи кушхоналар очила бошланди. Уларнинг баъзи бирлари хитойлик инвесторлар томонидан қўллаб-қувватлангани ҳақида маълумотлар ҳам бор (маълум бўлишича, хитойлик харидорлар ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилишар экан).
«Авваллари эшакларнинг алоҳида бозори бўлмаган. Одамлар сигир ёки қўй-қўзиларни эҳтиёжига қараб сотишар эди. Бироқ эндиликда ҳаммаси ўзгарди. Эшакларнинг хитойликларга керак эканлиги бизга фойда келтиряпти», — дейди Кениядаги расмий кушхона вакили. «Бир неча йил аввал эшаклар атрофида важлар кўпайди. Одамлар гўшт ва тери учун бировнинг ҳайвонини ўғирлаб , хитойликлар бошқараётган корхоналарга олиб келишган ҳолатлар кўпайди», — дейди танзаниялик полициячи.
Сўнгги йилларда Кенияда 300 мингга якин эшаклар, яъни уларнинг 15 % тери ва гўшт учун нобуд қилинди. Агар вазият ўзгармаса, 2020 йил ўрталарига келиб эшаклар сони мамлакатда буткул йўқ бўлиши хавфи бор. Минглаб жониворлар ўғирланган – кўп ҳолларда талончилар ҳайвонларни ўлдириб, гўштини ташлаб, фақат терисини олиб кетишган. Рўйхатга олинган кушхоналардан ташқари яширин қассобхоналар ҳам мавжуд. Улар ўғирланган терини муаммосиз қабул қилишади. Мазкур масалани ўрганаётган тадқиқотчилардан бирининг фикрича, хуфёна бизнесни ривожлантириш учун маҳаллий сиёсатчиларга пора бериш ҳолатлари ҳам учраб туради.
Эшакларидан ажралган одамлар сув ва бошқа юкларни ташишда қийланаётганидан шикоят қиладилар. Баъзи бирлари эса гуруҳлар тузиб, эшакларни қўриқлаш ва уларни излаш билан машғул.
Бундан бир неча йил олдин ушбу муаммоларга Марказий Осиё халқлари ҳам дуч кела бошлади. Эшакларнинг йўқолаётгани ҳақида Тожикистон, Козоғистон ва Қирғизистондан хабарлар кела бошлади. «Эшагимиз йўқолганида аввал у ипидан ечилиб, қочиб кетган деб ўйладик. Шунинг учун қўшнилардан сўраб суриштира бошладик. Бироқ, улар ҳам эшаклари йўқолганини маълум қилишди», — дейди ўшлик бир фуқаро. Маҳаллий полиция хабарига кўра, биргина ушбу ҳудудда бир йил ичида 100 га яқин бу каби ишлар кўриб чиқилган. Фермерларннг таъкидлашича, аксари ҳолларда полициячилар жиноий иш ҳам очишмаган.
2019 йил бошида 11 тонна эшак териси ноқонуний Хитойга олиб кетилаётганда қўлга олинган (кейинчалик парламент депутати Ветеринария хавсизлик хизмати Давлат инспекцияси раҳбарини контрабандага алоқадорликда айблаганди). Бироқ, бу ишлар ўз исботини топмаганди.
Шундай бўлсада, 2000 йиллар сўнгида давлатлараро имзоланган битимга кўра, Қирғизистон Хитойга 1000 дона эшак етказиб беради. Биргина 2018 йилнинг биринчи яримида чет элга 17 минг дона эшак экспорт қилинган. 2012 йилга нисбатан эшаклар сони Қирғизистонда икки баробарга камайган. «Илгарилари ҳар бир оилада биттадан эшак бўларди.Ҳозирда эса бутун бир қишлоқда беш – олтита эшак қолган холос»,- дея шикоят қилади бир қишлоқ фуқароси. Одамлар эшакларни ўғирлаб кетмасликлари учун молхонанинг ичкарисига боғлаб қўйишади.
-
16 Сентябрь16.09ФотоШҲТ. ТашрифларШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар
-
15 Ноябрь15.11Туркийлар алифбосиНега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?
-
16 Август16.08«Халқ ва давлат: АЭС бўйича референдум ким тарафида?»Қозоғистонда шу номдаги масалага бағишланган «Трансчегаравий журналистика» лойиҳаси ишга туширилди
-
13 Август13.08Париждан медаллар биланМарказий Осиё спортчиларининг 2024 йилги Олимпиада ўйинларида эришган натижалари ҳақида
-
12 Август12.08Минтақанинг ўзига хос одимиМарказий Осиё давлатлари президентлари Остонадаги учрашувда умумий манфаатларни илгари суриш тарафдори бўлдилар
-
15 Июль15.07Сув балосидан асрасин!Ўш вилояти аҳлининг табиий офатларга қарши тургани ҳақида