ОАВ: Туркманистон киберхавфсизлик департаменти ходимлари VPN сотиш схемаси йўлга қўйдилар

DIGITAL.REPORT САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Туркманистон Киберхавфсизлик департаменти ходимлари жарима таҳдиди остида уяли телефон сотувчиларини истеъмолчиларга қўшимча равишда хавфсизлик хизмати серверлари орқали ишлайдиган VPN таклиф қилишга мажбур қилишмоқда. Шу тариқа, хавфсизлик кучлари тақиқланган сайтларни четлаб ўтиш билан курашмаяпти, балки бундай чекловлардан пул ишлашяпти, деб ёзади Turkmen.news нашри республикадаги манбаларига таяниб.

Ашхободда шундай коррупцион схема қўлланилгани маълум. Бундан ташқари, савдогарларга шундай шарт қўядиларки, оқибатда улар истеъмолчиларга «орган хизматлари» ни тақдим этишдан бош торта олмайдилар. Пойтахт бозорида Киберхавфсизлик департаменти томонидан етказиб бериладиган VPN нархи 400 дан 600 манатгача (давлат курси бўйича 115-170 доллар ёки қора бозор курси бўйича 20-30 доллар) туради. Чет эл серверлари орқали ишлайдиган дастурий таъминот (ДТ) кўринишидаги муқобил вариант ҳам мавжуд — бунга уланиш нархи 100 манатдан ошмайди (тахминан $30 ёки $5).

Бироқ, хорижий VPN яқин орада қора рўйхатга киритилмаслиги ва мамлакатда блокланишига кафолат йўқ. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тақдим этилаётган ДТ бундан истисно. Зеро, унда ҳамма нарса яхши ишлайди, чунки маълум сабабларга кўра киберхавфсизлик хизмати серверлари доимо рухсат этилган регистрлар рўйхатида бўлади.

Баъзи веб-ресурсларга кириш чекловларини четлаб ўтиш имконини берувчи дастурларга талаб жуда юқори, чунки Туркманистонда VPN ёки шунга ўхшаш тизимларсиз Интернетдан тўлиқ фойдаланиш мумкин эмас.

Мисол учун, нашр хабар беришича, яқинда «хакерларга қарши курашувчилар» фақат ўз IP-манзилларини эркин қолдириш ва интернетга эркин киришни истаган фуқароларга сотиш мақсадида 176.123.0.0/16 қуйи тармоғини тўсиб қўйган.

Телефон сотувчиларга келсак, улар жарима таҳдиди остида мижозларга хусусий дастурларни юклашга мажбур бўладидар. Бундан ташқари, қанчалар парадоксал кўринмасин, акс ҳолда улар VPN тарқатаётани учун жаримага тортилиши мумкин.

Журналистлар маълумотига кўча, Киберхавфсизлик департаменти ходимлари жисмонан Қозоғистонда жойлашган safewarfare.com серверини фаол равишда тарғиб қилишмоқда. Бироқ Turkmen.news республика ичида жойлашган камида еттита муқобил вариантни билади.

Аниқлик киритилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари дастурий таъминотидан фойдаланганда, ҳатто давлат томонидан ёқмаган ОАВ сайтлари ва мамлакатда расман ёки яширин тарзда блокланган бошқа веб-ресурслар ҳам очилади.

ℹ️ 2022 йили Туркманистонда блокланган IP-манзиллар сони 1,2 миллиардга етгани маълум бўлди, бу дунёда мавжуд манзилларнинг учдан бир қисмини ташкил этади. Бундан ташқари, республикада VPN хизматлари амалда ишламай қолган. Ахир, бундай дастурлардан бири топилганда, хавфсизлик хизматлари у жойлашган бутун тармоқни дарҳол ёпишади.

ℹ️ Туркманистоннинг Киберхавфсизлик департаменти бир неча йил олдин Миллий хавфсизлик вазирлигининг алоқа ва шифрлаш учун масъул бўлган саккизинчи бошқармаси таркибидан чиқарилган эди. Янги тузилманинг биринчи раҳбари Мақсат Гелдиев бўлди. Кейинчалик у ишдан бўшатилиб, Саккизинчи бошқармага қайтарилганига қарамай, маҳаллий матбуотнинг ёзишича, айнан у ва унинг яқинлари ва ҳамкорлари сайтларни блоклаш жараёнини бошқариб, ундан мўмайгина пул ишлаб олишмоқда.

2021 йили Туркманистон ҳукумати Руминиянинг NTT DATA Romania S.A. компанияси билан Киберхавфсизлик хизмати учун 29 миллион евродан ортиқ миқдорда ускуналар етказиб бериш бўйича шартнома тузган. Мазкур лойиҳа, жумладан, автоном Миллий рақамли тармоқни яратишни назарда тутган.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди