Тожикистон Олий суди мамлакатда тақиқланган ташкилотлар рўйхатини эълон қилди

Тожикистон Олий суди биноси. ТАСС фотосурати

27 май куни Тожикистон Олий суди сайтида мамлакатда фаолияти тақиқланган ҳаракат, партия ва ташкилотлар рўйхати пайдо бўлди.

Қайд этилишича, рўйхатга киритилган 29 та ташкилот террорчи-экстремистик деб тан олинган. Рўйхат 16 йил давомида собиқ СССР ҳудудида расмий фаолият юритаётган ягона диний партия бўлмиш Тожикистон Ислом Уйғониш партияси* (ТИУП) билан очилади. 2015 йили у мамлакат Мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода томонидан уюштирилган ҳарбий қўзғолонни уюштирганликда айбланган, шундан сўнг Тожикистон Олий суди партияни террорчи-экстремистик ташкилот деб тан олган эди. Орадан етти йил ўтиб, у Россияда террорчи сифатида тан олинган.

Кейингилар:

2. «Ал-Қоида»*;

3. «Шарқий Туркистон ислом ҳаракати»;

4. «Туркистон ислом партияси»* (собиқ «Ўзбекистон ислом ҳаракати»)*;

5. «Толибон» ҳаракати*;

6. «Мусулмон биродарлар»*;

7. «Лашкари Тайба»*;

8. «Ислом гуруҳи»* («Жамияти-Исломи Покистон»)*;

9. «Жамияти -Таблиғ»;

10. «Созмони таблиғот»;

11. «Озод Тожикистон»;

12. «Ҳизби Таҳрир»;

13. «Ҳизб-ут-Таҳрир»*;

14. «Салафия» диний оқими;

15. «Ансоруллоҳ»;

16. Гуруҳ 24» ижтимоий ҳаракати;

17. «Ислом давлати» ташкилоти* («Ироқ ва Шом ислом давлати»*);

18. «Жабҳат-н-Нусра»* («Жабҳат ан-Нусра»);

19. «Тожикистон миллий иттифоқи»;

20. «Муқаддас уруш»* («Ал-Жиҳод»*, «Миср ислом жиҳоди»*);

21. «Ижтимоий ислоҳотлар жамияти»* («Жамият-ал ислоҳ ал-ижтимоия»*);

22. «Ислом меросини қайта тиклаш жамияти»* («Жамият Иҳё ат Тураз ал-Исломий»*);

23. «Икки авлиё уйи»* («Ал-Ҳарамайн»*);

24. «Жунд аш-Шом»* («Буюк Сурия армияси»*);

25. «Ислом жиҳоди – мужоҳидлар жамоати» *;

26. «Иегова гувоҳлари» экстремистик жамияти**;

27. «Памир дейли ньюс» (Pamir Daily News) ёки «Памир ньюс» (Pamir News);

28. «Хуросон вилояти ислом давлати»;

29. «Янги Тожикистон 2».

Олий суднинг эслатишича, Жиноят кодекси, хусусан, 307-307.4-моддаларида тақиқланган ёки тугатилган сиёсий партия, диний бирлашма ёки бошқа ташкилот фаолиятини ташкил этганлик учун 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо белгиланган. Бундай ташкилот фаолиятида иштирок этиш ва уни ҳар қандай қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ижтимоий тармоқларда лайк қўйиш, ғояларни тарқатиш ва ҳоказолар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо белгиланади.

«Тожикистон экстремизм ва терроризмга қарши кураш ташаббускорларидан бири бўлиб, ҳудудий яхлитлик ва давлат хавфсизлигини бузиш, бирликни бўлиш ва диний адоватни қўзғатиш билан боғлиқ барча турдаги чақириқларни қоралайди. Мамлакат фуқаролари ҳар ким Конституция ва қонунларга риоя қилишга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбур эканини билиши зарур. Қонунларни билмаслик жавобгарликдан озод», — дейилади Тожикистон Олий суди баёнотида.

*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи сифатидан тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

**РФ ҳудудида фаолияти тақиқланган экстремистик ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиёдаги барқарорлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги келишмовчиликларни қанчалик тез тугатишига боғлиқ

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • Тожик-қирғиз чегарасидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатлари фотосуратларда

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар