Қозоғистон терма жамоасига болгариялик мураббий қайтиши мумкин

Станимир Стоилов. kff.kz сайти фотосурати

Болгариялик мутахассис Станимир Стоилов футбол бўйича Қозоғистон терма жамоасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда «Фарғона»га айни пайтда Туркияда ишлаётган агент Кова Тилавпур маълум қилди.

«Қозоғистон терма жамоаси Стоиловга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мураббийнинг ўзи ҳозирда Туркиянинг «Ғёзтепе» клубида ишлаяпти, бироқ барча вариантларни кўриб чиқмоқда. Билишимча, таклиф молиявий жиҳатдан фойдали», — деди Тилавпур.

«Фарғона»нинг қўшимча аниқлашича, Қозоғистон футбол федераcияси бош котиби Саян Хамитжанов ташаббуси билан Стоилов билан музокаралар олиб борилмоқда. Вазиятдан хабардор манбага кўра, Хамитжанов ҳақиқатан ҳам Стоиловга Станислав Черчесовнинг маошидан «бир неча баравар» юқори «фантастик» молиявий шартларни таклиф қилмоқда.

Ҳозирда Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи вазифасини қозоғистонлик мутахассис Али Алиев бажармоқда. У лавозимидан четлатилган Черчесов ўрнига тайинланган.

ℹ️ Россиялик мутахассисни ишдан бўшатиш ва Алиевни тайинлаш тўғрисидаги қарор Қозоғистон футбол федерацияси президенти сайловдан сўнг қабул қилинди. Унда Марат Омаров ғалаба қозонганди. Саян Хамитжанов бир неча йилдан сўнг ўтган йил декабрь ойи ўрталарида ҚФФга қайтди. Қайд этиш жоиз, Стоилов «Астана»да Хамитжанов қўл остида анча муваффақиятли ишлаган. Стоилов Қозоғистон терма жамоасида муваффақиятга эриша олмади: жамоа УEФА Миллатлар лигасининг энг заиф дивизионида гуруҳдан чиқолмаганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ