Ўзбекистон саноати тарихида биринчи марта геологлар Устюртда 6,5 минг метр ер қаърини бурғулаб, жуда катта газ захирасини топдилар. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Республика раҳбарининг сўзларига кўра, илгари геология-қидирув ишлари, қоида тариқасида, 2500-3000 метрдан кўп бўлмаган чуқурликда олиб борилган.
Президент, шунингдек, «тўртинчи саноат инқилоби» даврида теллур, селен, молибден, литий, графит, вольфрам, титан каби технологик фойдали қазилмаларга талаб кескин ортиб бораётганини таъкидлади. Олимларнинг тадқиқотларига кўра, шундай табиий ресурслар жаҳон заҳираларининг 10-15 фоизи Марказий Осиё минтақасига тўғри келади.
«Ушбу улкан ресурсларни юқори қўшилган қийматли маҳсулотга айлантириш учун бизга энг аввало илм, билим ва инновация керак», – деди Президент.
Жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон ҳукумати ва Озарбайжоннинг SOCAR компанияси ўртасида Устюрт платосида қўшма лойиҳаларни кўзда тутувчи маҳсулот тақсимоти бўйича келишув имзоланган эди. Хусусан, ҳужжат геологик қидирув ишларини олиб бориш ва кейинчалик углеводородларни ишлаб чиқаришни назарда тутади.
Энергетика институти маълумотларига кўра, 2024 йил охирига келиб Ўзбекистонда тасдиқланган табиий газ захиралари 1,97 триллион куб метрга баҳоланган. Шу билан бирга, кейинги йилларда республикада ушбу ресурс ишлаб чиқариш пасайиб бораётгани қайд этилган. 2019 йили 59,4 миллиард куб метр қазиб олинган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич қарийб 15 миллиард «куб»га камайган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия манбаларини фаол ривожлантирмоқда, Россия ва Туркманистондан «зангори олов» импортини оширмоқда.