Қирғизистон Премьер-лигасининг 2025 йилги энг яхши 10 нафар ўзбек футболчиси

«Фарғона» спорт шарҳловчиси Александр Троицкий версияси

ЎшМУ ФК футболчилари. ЎшМУ матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон сўнгги бир неча мавсум давомида Қирғизистон жамоаларига легионерларни етказиб берувчи асосий манба бўлиб келган. Масалан, бу мавсумда 30 дан ортиқ ўзбек футболчилари Қирғизистон клубларибуюртмасида бўлди. Бу футболчиларнинг баъзилари ўз жамоаларининг ҳақиқий етакчилари. «Фарғона» 2025 йилги Қирғизистон Премьер-лигасининг энг яхши 10 нафар ўзбек футболчилари рўйхатини тузди.

Илдар Маматказин («Алай») — фахрий, марказий ҳимоячи, сардор ва ҳимоянинг ҳақиқий устуни. У йил бошида «Андижон»дан келиб қўшилди. У мавсумнинг кўп қисмида тўлиқ вақт ўйнади. «Алай»нинг барча мусобақалардаги 30 та ўйинидан 27 тасида майдонга тушиб, битта гол урди. Жамоа бешинчи ўринни эгаллади ва Кубок ярим финалига чиқди. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, бу йил чемпионатдаги рақобат шиддатли бўлди.

Илдар Маматказин. КПФЛ фотосурати

Андрей Сидоров (ЎшМУ) — ҳақиқий сардор ва жамоа етакчиларидан бири, у кутилганидан ҳам ажойиб мавсум ўтказди ва ҳурматга сазовор олтинчи ўринни эгаллади. У икки марта ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб топилди ва бир нечта муҳим голларни урди. Сидоров Қирғизистонда бир ярим йилдан бери ўйнайди ва бу ерда ўзини жуда қулай ҳис қилаётгани аниқ.

Андрей Сидоров. КПФЛ фотосурати

Азизбек Кошибхонов («Мурас Юнайтед») — чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаган ва ОФК Чақирув лигаси иштирокчиси. Уни асосий таркиб ўйинчиси деб бўмайди, лекин майдонда бўлганида жуда самарали ўйнайди. У бешта гол урди ва иккита голли узатма берди. Бироқ, «Мурас Юнайтед»га ўтишдан олдин, Кошибхонов юқори даражада ўйнамаган, Ўзбекистоннинг «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» клубларининг ўринбосарлари сафида ўйнаган.

Азизбек Кошибхонов. «Мурас Юнайтед» матбуот хизмати фотосурати

Шерзод Қодиров (ЎшМУ) — Қодиров бу ёзда Ўзбекистон Про-лигасининг «Фарду» клубидан Ўшга кўчиб ўтди ва дарҳол янги жамоага сингиб кетди. Мавсумнинг иккинчи ярмидаги 12 та ўйинда у 3+2 ҳисобида ажойиб натижа қайд этди. ЎшМУ вакиллари таркибида Ўзбекистондан кўплаб ўйинчилар бор ва клубга ўзбекистонлик мутахассис Лутфило Маджитов мураббийлик қилади.

Шерзод Кодиров. КПФЛ фотосурати

Иззатилло Абдуллаев («Ўзган») — жамоа бу йил шаклланди ва бухоролик футболчи ўзини жуда яхши кўрсатди. У барча мусобақаларда атиги битта ўйинни ўтказиб юборди. Шунингдек, у яхши статистикани кўрсатди – 25 та лига ўйинида 5+3. Жамоа жуда яхши салоҳиятга эга бўлган мустаҳкам ўрта даражадаги жамоага айланди.

Иззатилло Абдуллаев. »Ўзган» матбуот хизмати фотосурати

Марадона Сафаров (ЎшМУ) — Лигадаги энг яхши ассистентлардан бири, 25 та ўйинда 7 та ассистентлик билан. ЎшМУнинг энг муҳим ўйинчиларидан бири. Марадона жамоада анча вақтдан бери, 2023 йилдан бери ўйнайди, шунинг учун уни фахрий деб ҳисоблаш мумкин.

Марадона Сафаров. ЎшМУ матбуот хизмати фотосурати

Беҳруз Шодмонов (ЎшМУ) — «талабалар»нинг яна бир вакили. У майдон марказидаги асосий ўйинчи. Унинг жамоа учун аҳамиятини таърифлаш имконсиз ва уни бўрттириб ҳам кўрсатолмайсиз. Марказий ярим ҳимоячига яраша, унинг статистикаси ҳам камтарона (1+1), аммо майдондаги иш ҳажми жуда катта.

Беҳруз Шодмонов. ЎшМУ матбуот хизмати фотосурати

Абдуғани Комолов («Бишкек Сити») — У мавсумни «Навбаҳор»дан «Абдиш-Ата»га ўтиш билан бошлади. Умуман олганда, ишлар яхши кетаётган эди, аммо мураббийларнинг доимий ўзгариши туфайли ўйинчи сустлаша бошлади. Ёзда у инқирозга юз тутган, янги ташкил этилган «Бишкек Сити»га кўчиб ўтди ва у ерда асосий ўйинчига айланди. Италиялик мураббий Костантино унга ишонди ва уни асосий таркибга киритди.

Абдуғани Комолов. «Бишкек Сити» матбуот хизмати фотосурати

Нурмуҳаммад Тошпулатов («Талант») — «Локомотив» да тарбия олган футболчи, у «Машъал»га ҳечам бириколмайди, аммо «Талант»нинг асосий ўйинчисига айланди. Марказий ярим ҳимоячи тўртта гол урди, бу унинг позицияси учун муҳим кўрсаткич бўлди. Клуб мавсумда барқарор ўйнолмадиди, аммо Тошпўлатов деярли ҳар бир ўйинда майдонга тушди.

Нурмухҳммад Тошпулатов. КПФЛ фотосурати

Дадахон Юсупов («Илбирс») — футболчи 2021 йилдан бери Қирғизистонга қатнайди. У турли вақтларда Қўчқор-Отанинг «Нефтчи» ва «Абдиш-Ата» жамоаларида ўйнаган. Энди эса, кутилмаганда «Илбирс»га ўтди ва у ерда ёшларнинг «тоғаси»га айланди. Унинг жамоадошлари қирғизистонлик ўсмирлар бўлиб, уларнинг аксарияти 18 ёшга ҳам тўлмаган. Дадахонишларни уддалай олди. Ҳаттоки сардорлик боғичини тақиб майдонга тушди. Жамоа ўз ўрнини сақлаб олди ва ҳатто вақти-вақти билан етакчилардан очколар тортиб олди. Охир-оқибат, улар анча кучлироқ «Бишкек Сити» ва «Азиягол»ни мағлуб этишга муваффақ бўлишди. Марказий ярим ҳимоячининг ўзи гол урди ва иккита голли узатма берди. Аммо бу унинг позицияси учун мутлақо аҳамият нарса.

Дадахон Юсупов. КПФЛ фотосурати

Александр Троицкий
ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ