Вертолётлардан тортиб, ракеталар ва зирҳли машиналаргача

Толиблар чет эл қўшинларининг Афғонистонни тарк этганининг бир йиллиги муносабати билан парад ўтказдилар

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон»* радикал ҳаракати 31 август кунини дам олиш куни деб эълон қилди. Айнан 2021 йилнинг шу куни хорижий қўшинларнинг сўнгги бўлинмалари Кобулни тарк этганди ва шу тариқа Афғонистондаги хорижий қўшинларнинг 20 йиллик амалиётига чек қўйилганди. Хорижлик аскарлар кетишининг бир йиллиги муносабати билан толиблар Баграмдаги энг йирик авиабазаси ҳудудида ҳарбий парад ўтказдилар.

Парадда толиблар ҳукуматининг Бош вазири Муҳаммад Ҳасан Охунд ва радикал ҳаракат асосчиси ва биринчи раҳбари Мулла Умарнинг ўғли, Мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб иштирок этди. Парадни Ёқуб бошқарган.

Парадда ҳарбий техникалардан собиқ советларнинг «Эльбрус» оператив-тактик ракета тизимлари (толиблар уларни ўтган йил сентябрь ойида Пандшер вилоятида топишган аммо комплексларнинг жанговар тайёргарлиги шубҳа остида), Ми-17 ва Ми -35 вертолётлари, MRAP International MaxxPro зирҳли машиналари кўзга ташланган.

Эслатиб ўтамиз, 2001 — 2021 йиллар давомида хорижий қўшинлар билан тўқнашувлар даврида толиблар оғир қуроллар ва авиацияга эга бўлишмаган. Улар асосан Калашников автоматлари ва гранатомётлардан фойдаланган ҳолда партизан уруши олиб борганлар. Ҳукмронлик даврида толиблар Афғонистонда 100 мингдан ортиқ кишилик, чет эл қўшинлари ташлаб кетган самолётлар, бронетехника ва артиллерия билан қуролланган мунтазам армияни туза олдилар.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди