Ўзбекистон коронавирусни айниқлайдиган 10 мингта тест-тизимга буюртма берди

Ngs.ru сайти фотосурати

Ўзбекистон коронавирусни аниқлайдиган ўн мингта тест-тизимга буюртма берган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги раҳбари, республика бош санитар врачи Баҳром Алматов маълум қилди, деб хабар беради Podrobno.Uz.

Республика Роспотребнадзордан 2500 та тест-тизим олган ва яна қўшимча минг донага буюртма берган.

Ўзбекистон мутасаддилари Американинг касалликни назорат ва профилактика қилиш маркази (Center for Disease Control and Prevention) билан 1,5 минг дона тест-тизим олиш бўйича музокара ўтказган.

Бу борада Хитой билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда. Тошкентдаги вирусология илмий-тадқиқот институти Ухандаги вируслогия институти билан келишувга эга ва ушбу институтдан ҳам тест-тизим олиш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

«Жами 10 мингта тест-тизимни қўлга киритишни режалаштирганмиз. Шунинг учун ташхис воситалари билан таъминлашга имконияти бор барча ташкилотларга мурожаат қилганмиз», — дейди Алматов.

Мамлакатда коронавирусни аниқлай оладиган ўн олтита вирусология лабораторияси фаолият юритмоқда. Улар қисқа вақт ичида ташхис қўйиш имконига эга бўлиши учун керакли тест-тизимлари билан таъминланган. Бундан ташқари Ўзбекистон зарур бўлганда анализларни Буюк Британия, Голландия ва Германия лабораторияларига юбориши мумкин.

Февралда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Хавфли инфекциялар профилактикаси маркази АҚШдан коронавирус хавф туғдирган шароитда зарур бўлган 600 та комплект ҳимоя воситасини совға сифатида қабул қилиб олган.

Ҳозирча Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган одамлар аниқланмаган. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси эпидемиологик ҳолати заиф бўлган мамлакатлар билан парвозларини тўхтатган. Февраль ойидан Хитой (Пекин ва Урумчи), Жанубий Корея (Сеул), март ойидан эса Токио ва Рим шаҳарлари билан авиапарвозлар вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, сўнгги кунларда Саудия Арабистони томонидан қўлланилган вақтинчалик тақиқ туфайли Тошкентдан Мадина ва Жидда шаҳарларига парвозлар бекор қилинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Кузатувчилар ва экспертлар — Қозоғистондаги янги парламент — Қурултойга илк сайловлар ҳақида

  • Нима учун робототехника тараққиёти инсониятга хавф солиши мумкинлиги ҳақида