Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони бир ярим бараварга кўпайди

Pixabay.comсайти иллюстрацияси

Ўзбекистонда коронавирус инфекция аниқланган беморлар сони 33 нафарга етди, деб хабар беради республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати.

Шундай қилиб, 20 март куни ундан олдинги кунга нисбатан мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони деярли ярим бараварга ошган.

Вазирликка кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Шунингдек, хориждан келган яна бир нафар фуқарода ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабековнинг таъкидлашича, ҳозирда хориждан ватанга қайтган тўққиз мингдан ортиқ одам врачлар назоратида.

Олти мингдан ортиқ одам уйларига қўйиб юборилган, 2300 та одам карантинда.

Ўзбекистонда илк бор коронавирус инфекциясига чалинган инсон 15 март куни аниқланди. У 11 март куни Париждан учиб келган. Шундан сўнг республикада карантин эълон қилинди. Чегара ёпилди, олий ўқув юртлари ва мактабларда ўқиш бекор қилинди, оммавий тадбирлар (тўйлардан ташқари) ўтказилмайдиган бўлди. Коронавирус эпидемияси туфайли Ўзбекистон республикаси Транспорт вазирлиги 20 мартдан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилишини эълон қилди

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Кузатувчилар ва экспертлар — Қозоғистондаги янги парламент — Қурултойга илк сайловлар ҳақида

  • Нима учун робототехника тараққиёти инсониятга хавф солиши мумкинлиги ҳақида