Машҳур актриса Ойбарчин Бакирова вафот этди

Ойбарчин Бакирова . "Ўзбеккино"матбуот хизмати фотосурати

Тошкентда машҳур актриса Ойбарчин Бакирова 70 ёшида вафот этди. Бу ҳақда республика Маданият вазирлигининг Telegram-канали хабар берилади.

Ойбарчин Бакирова 1950 йил 27 июнда Андижонда таниқли ўзбек актёри Аббос Бакиров оиласида туғилган.

1971 йил Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. Актриса «Жимлик кодекси», «Еттинчи жин», «Водиллик келин» каби ўнлаб фильмларда суратга тушган, Россиянинг «Эгизак опа-сингиллар» сериалида «Барчин хола» образини гавдалантирган. Актриса юздан ортиқ чет эл фильмлари ва мультфильмларга овоз берган. У 2000-йили Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлганди.

Таниқли актриса, дубляж қироличаси Тошкент шаҳридаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўнлаб қозоғистонликлар Россияга ишлаш учун кетишган, аммо у ерда урушга жалб этилган

  • Ўзбекистон мактаб ислоҳотини хорижий тажрибалар асосида қандай шакллантираётгани ҳақида

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?