Коронавирусга чалинган наманганлик аёл инфарктдан вафот этди

vc.ru сайти фотосурати

27 март куни эрталаб Наманганда коронавирусга чалинган аёл вафот этди. Бунга миокард инфаркти сабаб бўлган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот маркази.

Аёл 72 ёшда бўлган. У узоқ вақт диабет, сурункали юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлардан даволаниб келган. 26 март куни беморни вилоят инфекция касалхонасига ётқизишади. Шу куннинг ўзида олинган ташхислар аёлда коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган.

Тахминан аёл COVID-19 инфекциясини 12-март куни Туркиядан қайтиб келган ва коронавирус борлиги аниқлангани сабаб карантинга олинган қизидан юқтирган.

Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси борлиги илк бор 15 март куни қайд этилди. 27 март ҳолатига кўра, республикада коронавирусга чалинганлар сони 83 кишини ташкил этади. Уларнинг 11 нафари республика Вирусология институти ходимларидир. Инфекцияни юқтирган 15 нафар одамда пневмония касаллиги аниқланган, еттита одамнинг саломатлиги оғир ҳисобланади. Бутун республика бўйлаб 64 минг одам карантинга жойлаштирилган, 50 минг одам ўз уйларида врачлар назоратида, 14 минг одам махсус тиббий муассасаларга жойлаштирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Кузатувчилар ва экспертлар — Қозоғистондаги янги парламент — Қурултойга илк сайловлар ҳақида

  • Нима учун робототехника тараққиёти инсониятга хавф солиши мумкинлиги ҳақида