Тошкент, Самарқанд ва Навоий вилоятларида COVID-19 инфекцияси билан касалланишнинг янги ҳолатлари аниқланди

Mezon.io сайти фотосурати

Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд ва Навоий вилоятларида COVID-19 инфекцияси билан касалланишнинг янги ҳолатлари аниқланди. 18 май куни кечга бориб касаллик юқтиришнинг жами ҳолатлари 2791 тага етди ва бир кунлик ўсиш 38 кишини ташкил этди. Бу ҳақда республика соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналида маълум қилинган.

Тошкентда 18 нафар, Самарқанд вилоятида – 14, Навоий вилоятида – олтита коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар аниқланди. Сўнгги тасдиқланган 12 та ҳолатдан саккизтаси узоқ масофага қатнайдиган халқаро юк ташиш автомобилларининг ҳайдовчиларидан, биттаси Тожикистонда келиб карантинга жойлаштирилган фуқародан ва яна учтаси – карантинда сақланаётган фуқаролардан аниқланди.

Беморларнинг соғайиш даражаси 82 фоизга етди. Соғайиб кетган беморлар 2314 кишини ташкил этмоқда, ўлганлар – 13 киши. Вафот этган ўн учинчи бемор ҳақида қуйидагилар маълум: у самарқандлик эркак, узоқ вақт давомида жигар циррози ташхиси билан даволаниб келган. Бундан ташқари, унда семизлик, анемиянинг оғир даражаси каби қатор ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган.

“Кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган”, — дея қайд этади матбуот хизмати

COVID-19 га қарши кураш ҳукумат комиссияси мамлакатда карантин ҳолатини 1 июнгача узайтирди. Республиканинг вилоят, туман ва шаҳарлари эпидемиологик хавфсизлик бўйича яшил, сариқ, қизил зоналарига бўлинди ва рўйхат 11 майдан бери амалда. Вазиятга қараб, рўйхатдаги ранглар ҳолати ўзгартирилиб борилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Кузатувчилар ва экспертлар — Қозоғистондаги янги парламент — Қурултойга илк сайловлар ҳақида

  • Нима учун робототехника тараққиёти инсониятга хавф солиши мумкинлиги ҳақида