Хакимбай Халимов Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари вафот этди

t.me/HShamsutdinov фотосурати

Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори Ҳакимбой Ҳалимов 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ўзининг Telegram-каналида маълум қилган.

«Бош прокуратура раҳбарияти ва жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органларида хизмат қилган 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Халимов Хакимбай Ашировичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», — дейилади хабарномада.

Оммавий ахборот воситаларида олдинроқ унда коронавирус инфекцияси тасдиқлангани ҳақида хабарлар тарқаганди.

Хакимбай Халимов 1954 йилда туғилган. Турли йилларда Қорақалпоғистон прокуратура тизимида фаолият кўрсатган. Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон прокурори бўлиб ишлаган.

2017−2019 йилларда Қорақалпоғистонда президент халқ қабулхонасини бошқарган. 2019 йилдан буён Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

2020 йил 22 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 379 нафарни ташкил этмоқда. Бир кунлик ўсиш – 498, 9 872 нафар бемор соғайиб кетди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди