Ўзбекистоннинг бош санитар врачи коронавирус юқтириб олди

Нурмат Отабеков . Uzreport TV видеосидан кадр

Ўзбекистоннинг бош санитария инспектори Нурмат Отабеков COVID-19 инфекцияси ташхиси билан касалхонага жойлаштирилган. Бу ҳақда унинг ўзи Daryo.uz сайтига айтиб берди.

«Менга коронавирус ташхисини қўйдилар. Ҳозир даволанмоқдаман», — деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков.

Нурмат Отабеков Kun.uzга берган интервьюсида касалликнинг жиддий аломатлари йўқлигини ва шифохонада даволанаётганини маълум қилди. У соғайиб кетганидан кейин брифингларда албатта иштирок этишини айтди.

Отабеков Ўзбекистонда коронавирус масалаларига бағишланган брифингларда мунтазам қатнашиб туради, сўнгги бор у 27 июлда иштирок этганди. Ўшанда у ўзбекистонликларни карантин қоидаларини бузаётганлари ва дезинфекцияни писанд қилмаётганлари учун танқид қилган эди. Отабеков карантин чекловларининг киритилишини ёқлаб чиққан, унга кўра, бу чекловлар касалланиш даражасини пасайтириш ва ўлим ҳолатларини камайтиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, у аҳолида коронавирусга нисбатан «жамоатчилик иммунитети» шакллана бошланаётганини таъкидлаб келган эди.

Отабеков июнь ойида ўз фаолиятини қайта бошлаган корхона ва ташкилотлар ўз ҳудудида COVID-19 инфекцияси билан касалланиб қолган одамларни даволаш учун пул тўлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги қарорини маъқуллаган эди. У шу йўл билан тадбиркорларни хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш учун масъулиятни ҳис этишга ўргатиш мумкин, деб атаган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Кузатувчилар ва экспертлар — Қозоғистондаги янги парламент — Қурултойга илк сайловлар ҳақида

  • Нима учун робототехника тараққиёти инсониятга хавф солиши мумкинлиги ҳақида