Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи иқтисодиёт бўйича диссертация ёқлади

Саида Мирзиёева

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева 2021 йил 25 июнда М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида иқтисодиёт бўйича диссертация ёқлади. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов ўзининг Telegram-каналида хабар беради.

«Фонд жамоаси номидан Сизни ушбу муҳим воқеа билан табриклаган ҳолда, келгуси илмий фаолиятингизда муваффақиятлар тилаб қоламан», — деб ёзади Алламжонов.

Саида Мирзиёеванинг 2020 йили Санкт-Петербургда чоп этилган китобнинг муаллифи экани, шунингдек конференцияларда қатор илмий мақола ва докладлари билан қатнашгани маълум. У Ўзбекистонда фаол жамоат арбоби ҳисобланади.

  • Нима учун хитойликлар билан муносабат қилиш қийин, гарчи дастлаб осондек туюлган бўлсада? Мавзу шу ҳақда

  • Марказий Осиёнинг жанглар майдонига айлангани ҳақида

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар