Умумафғон уламо ва оқсоқоллар ассамблеясида қизлар таълимига доир қарор қабул қилинмади

Қобулдаги Умумафғон уламо ва оқсоқоллар йиғини. TOLOnews сайти фотосурати

30 июндан 2 июлгача «Толибон»* радикал ҳаракати ташаббуси билан Кобулда бўлиб ўтган 3000 нафар афғон уламолари ва оқсоқоллари йиғини толиблар режимини халқаро миқёсда тан олишга чақириш билан якунланди, бироқ 12 ёшдан ошган афғон қизлари учун мактабда ўқиш тўғрисида тақиқ бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилмади. Бу ҳақда TOLOnews телеканали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, толиблар ўтган йил август ойида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган, бироқ бирорта ҳам давлат «Толибон»ни мамлакатнинг қонуний ҳукумати сифатида расман тан олмаган.

Дипломатлар фикрича, 12 ёшдан ошган қизларнинг мактабга кириши тақиқлангани «Толибон»нинг халқаро ёлғизланиб қолганинининг асосий сабабларидан бири, деб урғу беради The Guardian.

Кобулда уч кун давом этган диний уламолар ва оқсоқоллар йиғилишида фақат эркаклар иштирок этди. Унда афғон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, «Толибон» ҳаракатининг олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода ҳам иштирок этган. Натижада иштирокчилар томонидан 11 банддан иборат қарор қабул қилинди. Унда фақат «диний ва замонавий таълим» зарурлиги ва «аёллар ҳуқуқлари» ҳурмат қилиниши тилга олинади. Бироқ, бу ҳуқуқлар мактаб таълими масаласини ўз ичига олиши аниқланмаган.

Афғонистон жамоатчилиги фаолларига кўра, учрашув «Толибон» режимининг халқаро тан олиши томон яқинлаштирмаган, чунки Афғонистондаги бир қатор фундаментал масалалар, жумладан, қизларнинг мактабда ўқишига қўйилган тақиқни бекор қилиш каби масалаларни ҳал этмаган.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ