Толиблар вазирлиги ёнидаги портлашда тўрт киши ҳалок бўлди

Қобулдаги толиблар ИИВ жойлашган ҳудуд. TOLOnews сайти фотосурати

Кобулдаги «Толибон»* радикал ҳаракати ҳукумати Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) масжидида 5 октябрь оқшомида содир бўлган портлашда камида тўрт киши ҳалок бўлган, 25 киши яраланган. Бу ҳақда TOLOnews телеканали Ички ишлар вазирлиги вакилига таяниб хабар берди.

Кобул тез ёрдам хизмати ИИВ масжиди портлашидан сўнг «20 нафар беморни қабул қилгани, улардан икки нафари етиб келгунича вафот этгани»ни маълум қилган. «Бу охирги кунларда тез ёрдам хизмати дуч келган одамларнинг иккинчи оммавий жароҳатлар [террорчилик ҳужуми натижасида] олиши ва бу йил ичида 23-чиси», — дейилади хизмат хабарида.

Толибларнинг Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Нафай Такор (Abdul Nafay Takor)нинг айтишича, портлаш вазирлик ходимлари намоз ўқиётган пайтда содир бўлган.

Ҳозирча ҳеч ким портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Таъкидлаш жоиз, 2021 йил август ойида ҳокимият толиблар томонидан қўлга киритилганидан сўнг Афғонистоннинг айрим вилоятларида, жумладан, пойтахтда қатор портлашлар, қуролли ҳужумлар ва отишмалар содир бўлди, қурбонлар ҳам «Толибон» тарафдорлари, ҳам тинч аҳоли вакилларидан бўлган. «Ироқ ва Шомдаги Ислом Давлати» (ИШИД) * террорчилик ташкилотининг Афғонистондаги бўлими бўлган «ИШИД-Хуросон»* ушбу террорчилик ҳужумларининг аксарияти учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ