Жапаров давлат идоралари раҳбарларига «ўғирлик қилмасликлари учун» қўшимча тўловлар берилишини маълум қилди

Садир Жапаров. Қирғизистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳар ойда 40 нафар давлат идоралари раҳбарларига моддий ёрдам сифатида қўшимча тўловлар ажратади. Бу ҳақда «Кабар» агентлигига давлат раҳбари маълум қилди.

«Агар сиз бу моддий ёрдамни нега бераётганимни сўрасангиз, жавоб бераман: улар ўғирлик қилмасин ва у ерда тартиб бўлсин, ҳалол ишлашсин», — дея тушунтирди Жапаров.

Президент Автотранспорт воситалари ва ҳайдовчиларни рўйхатга олиш давлат агентлиги («Унаа» давлат муассасаси) директори Рустам Жоқоев ва унинг бир қанча ходимларининг ҳибсга олиниши фонида қўшимча тўловларни тилга олди. Улар ҳайдовчилик гувоҳномаларини сотишда гумон қилинмоқда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) маълумотларига кўра, «Унаа»нинг фақат битта филиалида ҳайдовчилик гувоҳномалари учун олинган пора миқдори қарийб 10 миллион сўмни (119 минг доллар) ташкил этган. Қўлга олинганлар 27 октабрга қадар тергов изоляторига жойлаштирилган.

Жапаровнинг сўзларига кўра, 2020 йилгача Қирғизистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини 15-20 минг сўмга (ўша пайтдаги курс бўйича тахминан 180-240 доллар) сотиб олиш мумкин бўлган. У Жоқоевни виждонли ходим деб ҳисоблаб, «Унаа» раҳбари этиб тайинлаган.

«Ҳамма бу соҳада тартиб ўрнатилганини кўрди; ҳайдовчилик гувоҳномаларини сотиб олишнинг иложи йўқ энди. Мен бу соҳада назоратни янада кучайтиришга қарор қилдим ва уни чақириб, дедим: «Сен пок бўлсанг, қўл остидагиларинг ҳам тўғри ишлайди, виждонан ишла.

Агар маошинг яшашга етмаётган бўлса, мен ҳомийлик фондимдан моддий ёрдам сифатида 2000 доллар ажратишга тайёрман». Биз бу борада келишиб олдик, у ҳалол ишлашга ваъда берди. Мен ҳар ой унга ўша миқдорда пулни ажратардим»

— деди Қирғизистон президенти.

Унинг таъкидлашича, «ҳомийлик фонди бу бюджет фонди эмас». Жапаров ушбу тузилма ҳақида 2023 йил апрель ойида батафсил маълумот берган.

«Менинг иккита фондим бор. Биттаси бюджетдан тўлдирилади. Иккинчиси ҳомийлар ҳисобидан шакллантирилади. Бюджет жамғармаси маблағлари фақат давлат ишларига сарфланади. Аниқроғи, республика бюджетидан маблағ ажратилмаган масалалар бўйича. Масалан, мактаблар, болалар боғчалари ёки шошилинч равишда ҳарбий буюмларни сотиб олишингиз керак бўлса. Ҳомийлик жамғармасидан мен ўз ихтиёрим билан якунланиши керак бўлган ишларга маблағ ажратаман», — дея тушунтирди Қирғизистон президенти.

Жапаров Жоқоевнинг ҳибсга олиниши сабабларини шахсан ўрганган.

«Маълум бўлишича, у ерда ҳайдовчилик гувоҳномаларини сотиш бўйича коррупцион схема яратилган. Ҳатто ставка ҳам белгиланган40 минг сомдан 80 минг сомгача (475950 доллар),деди президент.

Унинг таъкидлашича, фуқароларнинг 90 фоизга яқини имтиҳондан ўтиб, порасиз сертификат олган.

«Охир-оқибат, гувоҳномаларнинг тахминан 10 фоизи сотиб олинган. Аммо шуни айтмоқчиманки, 10 фоиз эмас, ҳатто битта ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам сотилмаслиги керак», — дейди давлат раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, транспорт воситалари ва ҳайдовчиларни рўйхатга олиш давлат агентлигининг янги раҳбарига ҳам «шундай қаттиқ шарт ва талаблар қўйилади».

Жапаров йўл-транспорт ҳодисаси статистикасини келтирган.

«Ҳар йили юзлаб одамлар аварияларда вафот этяпти. Масалан, ўтган йили етти мингга яқин йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, уларда 783 киши ҳалок бўлган. Ҳатто урушда ҳам бунчалик кўп одам ўлмайди. 10 мингдан ортиқ одам жароҳатланган. Бир неча минг киши ногирон бўлиб қолган. Давлат уларга нафақа тўлаш орқали боқади. Агар гувоҳномалар сотилиши давом этса, бу рақамлар фақат ўсиб боради. Биз ҳайдовчилик гувоҳномалари сотилишини бас қилишимиз керак», — дейди Жапаров.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ