Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Россиянинг тўртта шаҳрида – Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург ва Новосибирскда ўз ваколатхоналари очилганини маълум қилди. Ваколатхоналар Қирғизистондан келган муҳожирлар билан иш олиб боради: қирғизистонликларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашади, улар томонидан жиноят ва ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш чораларини кўради, дейилади хабарда.
Россия Ички ишлар вазирлиги
Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Россияда ваколатхонасини очиш масаласи ўрганилаётганини маълум қилди.
Россия вазирлигининг тушунтиришича, томонлар 2017 йил июнь ойида тегишли ҳукуматлараро келишувни имзолаб, миграция соҳасидаги ваколатли органлар ваколатхоналарини ўзаро очишга келишиб олган. Унда қайд этилишича, миссия вакиллари ҳуқуқни муҳофаза қилишни таъминлаш ёки жиноятларни тергов қилиш ваколатига эга эмас. Уларнинг асосий вазифаси ўз мамлакатлари фуқароларига, жумладан, кўчиб ўтиш масалаларига ёрдам беришдир.
Бишкекда Россия ваколатхонаси фаолият юритмоқда. Унинг ходимлари дипломатик ваколатхоналар ходимлари билан биргаликда Қирғизистоннинг турли вилоятларига бориб, русийзабон фуқаролар билан учрашиб, уларга хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни ихтиёрий равишда Россияга кўчиришга кўмаклашиш Давлат дастури қоидаларини тушунтиради. Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси ҳам ўз ватандошлари учун худди шундай вазифаларни бажаради, деб таъкидлайди РФ Ички ишлар вазирлиги.
Россия ИИВ
Қирғизистондан келган вакиллар Россия ИИВ ҳудудий органларида ишлаши ва жиноятчиликка қарши курашни мувофиқлаштириши ҳақида қилинган баёнотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Улар республика элчихонаси таркибида маслаҳатчи ва котиблар дипломатик даражасида ишлайди ва аккредитациядан ўтади.