Қозоғистон терма жамоаси тарихда илк бор хоккей бўйича Осиё чемпионати ғолибига айланди.
6-9 ноябрь кунлари Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган турнирда тўртта жамоа иштирок этди. Қозоғистондан ташқари — Хитой, Жанубий Корея ва Япония. Кўринишидан, иштирокчиларни танлаш жамоаларнинг IIHF рейтингидаги ўрнидан келиб чиққан. Шу тариқа, Қозоғистон олий дивизионда ўйнайдиган ягона иштирокчи бўлди, Япония I дивизионнинг А гуруҳида, Жанубий Корея ва Хитой I дивизионнинг В гуруҳида.
Мусобақа Қозоғистоннинг Жанубий Корея терма жамоасидан 1:4 ҳисобида кутилмаган мағлубияти билан бошланди. Ўз навбатида Япония ҳам худди шундай ҳисобда Хитойни мағлуб этди. Қозоғистон терма жамоаси иккинчи даврада Хитойни 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, вазиятни ўнглади. Япония Жанубий Кореяни енгди. Сўнгги турда Қозоғистон терма жамоаси Японияни 5:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Жанубий Корея қўшимча вақтда Хитойга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа Қозоғистон ҳам, Япония ҳам 6 очко жамғарган бўлса-да, бироқ қозоғистонликлар гуруҳда биринчи ўринни эгаллашди. Учинчи ўринда 4 очко билан Жанубий Корея жойлашган. Хитой икки очко билан охирги ўринда.
Турнирнинг энг яхши снайпери япониялик ҳужумчи Ирикура Таига (4+1) бўлди. Энг яхши ҳужумчи унвонини қозоғистонлик Евгений Королинский (1+4) ва Евгений Римарев (2+3) Таига билан бўлишди.
Қозоғистон терма жамоаси сафида тошкентлик «Ҳумо» хоккейчилари Иван Степаненко, Артём Лихотников ва Дмитрий Гренц иштирок этишди ва улар турнирнинг энг қиммат ўйинчиларидан бирига айланди (1+3).
Қайд этиш лозим, Қозоғистон терма жамоасининг аризасига кўпчилик етакчилар – КХЛ клубларининг асосий ўйинчилари, жумладан «Барис» ҳам киритилмаган. «Кунльуня» ўйинчилари келмаган Хитой терма жамоасида ҳам худди шундай ҳолат юз берди.