Мўйноқлик фидокор аёл

Қорақалпоғизтонлик муаллима банкдан кредит олиб, қишлоқдошларининг фарзандлари учун мактаб қурди
Зулфия Турдимуратова дарсда. Видеодан кадр

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги Шағирли қишлоғида 15 оила истиқомат қилади. Ўтган асрда бу ерда ўрта мактаб бўлган. Янги асрнинг бошларига келиб, мактаб биноси вайрон бўлди, кейин бузиб ташланди, янгисини қуришни бошламадилар — бунинг учун талабалар етарли эмас, демакким мактаб ҳам керак эмас эди.

Бу ерлик ўғил-қизлар ўз қишлоғидан қарийб тўққиз километр узоқликда жойлашган 9 -мактабга бориб ўқишга мажбур эдилар. Узоқ йўл мактаб ўқувчиларидан қўшимча вақт ва куч талаб қилар, айниқса қуйи синф болалари учун у ерга бориш қийин эди. Ўқитувчи Зулфия Турдимуратова болалардан жуда хавотир оларди.

Бир куни унинг ҳаёлига қишлоқда қуйи синф ўқувчилари учун синфхона қуриш ғояси келди. Турмуш ўртоғи бу ғояни қўллаб-қувватлади. Эр-хотин бор чорвасини сотиб, банкдан кредит олишди, қурувчиларни ёллаб, мактаб биносини қуришни бошладилар. Тез орада бино ўқувчиларни қабул қилишга тайёр бўлди ва 9-сонли мактабнинг филиалига айланди. Қишлоқда кечмиш бу муҳим воқеа 2011 йили содир бўлганди.

Бугунги кунда Шағирли мактабида саккиз нафар ўғил-қиз таҳсил олмоқда. Устоз Зулфия Турдимуратова ва ўқувчилар ўртасида меҳр ришталари қаттиқ боғланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди