2023 йил Арчаси

Янги йил арафасида Тошкент қандай қиёфага киргани ҳақида

Ўзбекистонда электр ва газ таъминотидаги узилишлар азалдан қиш манзаранинг ажралмас бир қисмига айланиб улгурди. Янги 2023 йил арафасида мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида электр ва иссиқлик таъминоти деярли йўқ (улар жадвалга мувофиқ ўчирилмоқда), аммо Янги йил арчалари ҳар доимгидай ёрқин порлаб турибди.

Қандай ёрқин дейсизми? Мана бундай. Янги 2023 йил арафасида Тошкент қандай қиёфага кирганини бир кўринг!

Ўзбекистон пойтахти – Тошкент ҳақидаги видео 2022 йил 24-26 декабрь кунлари суратга олинди. Локациялар (роликда кўрсатилиши тартиби бўйича):

- Учтепа тумани Экопарки,

- «Наврўз» ҳиёбони ва «Анхор-Локомотив»,

- Central Park (собиқ Тельман парки),

- Magic City, Тashkent City

- ва Hyatt Regency меҳмонхонаси ёнидаги Тошкентнинг бош арчаси.