26 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция асосан Трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга оширишга бағишланди. Умуман олганда, бунда кутилмаган нарса йўқ, айниқса, Афғонистонда «Толибон»* радикал ҳаракати томонидан ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг Ўзбекистон илгари сураётган ташаббусларни яқиндан кузатиб бораётган одамлар учун. Афғонистон орқали ўтадиган темир йўл лойиҳасини аҳамият жиҳатидан Транс-Сибир темир йўли билан таққослаш мумкин. Трансафғон йўлининг иқтисодий самараси, агар у муваффақиятли қурилса, Марказий Осиёда ҳам, Жанубий Осиёда ҳам дарҳол сезилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Жанубий Осиёдаги йирик портларга чиқиш имкониятига эга бўлади.
Учинчи халқаро анжуман
26 июль куни Tashkent City халқаро ишбилармонлар маркази биносида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича конференция Ўзбекистон томони ташаббуси билан ўтказилган учинчи анжумандир. 2018 йил март ойида Ўзбекистон пойтахтида «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий ҳамкорлик» форуми бўлиб ўтди, 2021 йил июль ойида Афғонистонда толиблар ҳокимиятни эгаллаб олишидан том маънода бир ой олдин «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Қийинчиликлар ва имкониятлар» деб номланган юқори даражадаги тадбир ўтказилди. Биринчи халқаро учрашув ҳам, иккинчиси ҳам Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, у ерда 1979 йилдан буён давом этиб келаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга бағишланди.
«Толибон» делегацияси раҳбари, радикал ҳаракат томонидан тузилган ҳукуматнинг Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттаки таъкидлаганидек, жорий конференция Афғонистон бўйича кўп йиллар давомида бу мамлакатдаги хавфсизлик масалаларига бағишланган эмас, унинг иқтисодий ривожланишига бағишланган илк халқаро тадбирдир. Яъни, Муттаки толибларнинг Тошкентга нима сабабдан ташриф буюрганинига изоҳ берди.
Очиғи Муттаки зериккан қиёфа билан турли мамлакатлар дипломатлари ва халқаро ташкилотлар вакилларининг «Толибон» ҳукуматини тан олишнинг бир қатор зарурий шартларини тинглади ва бунга: турли этник гуруҳлар ва сиёсий ҳаракатлар вакилларини ўз ичига олган коалицион ҳукумат тузиш, аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш кирарди. (Бу мавзуни фақат маърузачилардан бири — Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов четлаб ўтди).
Муттакининг мутлақо кутилмаган 10 дақиқалик матбуот брифингида ( дастлаб бу конференция кун тартибида кўрилмаган эди) у Ўзбекистоннинг Афғонистондаги инфратузилма лойиҳалари нақадар муҳим эканига яна бир бор урғу берди. Унинг сўзларига кўра, бу лойиҳалар Афғонистон ҳудудида тинч ҳаёт ўрнатишга, шунингдек, афғонларни минтақавий ва халқаро миқёсдаги лойиҳаларга жалб этишга хизмат қилади.
Батафсил техник тафсилотлар
Йигирмадан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотларнинг махсус вакиллари сўзга чиққан ялпи мажлисдан сўнг «Гуманитар тараққиёт – Афғонистоннинг тинч келажагига йўл» сарлавҳаси остидаги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Афғонистонга халқаро гуманитар юклар етказиб берилаётган «Термиз шаҳридаги кўп функцияли транспорт-логистика хаби» ва Термизда фаолият юритаётган «Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолияти» ҳақида сўз юритилди.
Тақдимот Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримовга топширилди. Ушбу тақдимот ўтказилган залда журналистлар ва делегатлар жуда кам эди. Чунки журналистлар ҳам, делегатлар ҳам қўшни залдаги тақдимот анча муҳимроқ эканини тушунишарди.
Халқаро бизнес марказининг қўшни залида Трансафғон темир йўли лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Дастлаб уни Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ўтказиши режалаштирилган эди. Бу конференция жадвалида ҳам кўрсатилганди. Афтидан, тадбир давомида ёки унинг бошланиши олдидан Ўзбекистон ҳукумати бутун халқаро йиғилиш Тошкентда бўлиб ўтган лойиҳа тақдимотини лойиҳага кўпроқ мос келадиган шахслар ўтказиши кераклигини тахмин қилган кўринади. Шунинг учун Қудратов ўрнига Ўзбекистон Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат компанияси раҳбари Хуснутдин Хосилов Трансафғон темир йўлини қуриш режалари ҳақида гапирди.
Чориев, жумладан, биринчи марта Афғонистон орқали Покистонга темир йўл қурилиши режалаштирилган муддатни эълон қилди – у беш йилдан иборат. Шу вақт ичида 760 км узунликдаги темир йўл қурилиши режалаштирилган. Йўл бўйлаб электр тармоғи тортилади, йўналишда 136 та кўприк ва бошқа зарур иншоотлар қурилади. Учта туннелни қазиш ва уларни электрлаштириш, 33 та темир йўл вокзалини қайта қуриш лозим. Ҳаммаси бўлиб Трансафғон темир йўлини яратишда Чориев таъкидлаганидек, турли инфратузилмага эга 1212 та объектни барпо этишга тўғри келади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши товарларни Марказий Осиё, МДҲ ва Европага етказиб бериш муддатини сезиларли даражада қисқартиради. Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 кун эмас, балки 3-5 кун давом этиши мумкин, товарларни етказиб бериш нархи қарийб уч баробарга арзонлашади. Шу билан бирга, прогнозларга кўра, ушбу йўналиш бўйлаб юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.
Жорий йилнинг август ойи бошида Трансафғон темир йўли йўналиши бўйлаб ортофотографияни бошлаш режалаштирилган. Чориев ва Хосиловдан кейин сўзга чиққан Афғонистон темир йўллари бошқармаси бошлиғи Бахт-Раҳмон Шарафатнинг сўзларига кўра, бу суратга олиш 15 кун давом этиши керак. Ўзбекистонлик, покистонлик ва афғонистонлик мутахассислардан иборат гуруҳ аллақачон тадқиқот ишларини олиб бориш учун жалб қилинган. Мутахассислар ишининг хавфсизлиги (буни Шарафат таъкидлади) Мудофаа вазирлиги бўлинмалари ва «Толибон» разведка хизмати томонидан таъминланади.
Шарафатдан кейин Ўзбекистон ва Афғонистондан ташқари учинчи давлат – Трансафғон темир йўли лойиҳасида иштирок этаётган ва уни амалга оширишда фаол иштирок этаётган Покистон Транспорт вазирлиги вакили сўзга чиқди. Афғонистон ҳудуди орқали темир йўл линияси қурилса, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон бошқа давлатларга қараганда иқтисодий фойдани тезроқ ҳис қилади.
Шу ўринда жуда муҳим жиҳатни таъкидлаб ўтиш жоиз: Покистон ва Ўзбекистон ўз темир йўл тармоқларини Афғонистон орқали боғлаш режаларини анчадан бери ишлаб чиққан бўлса-да, Афғонистонда толиблар томонидан ҳокимиятни эгаллаб олиниши бу режани собиқ ҳукуматга қарши ўлароқ анча реалроқ қилиб қўйди.
Шу тариқа, Тошкентдаги анжуманда Ўзбекистон Афғонистондаги устувор йўналишларини аниқ белгилаб берди. Толиблар эса, ўз навбатида, бу устувор йўналишлардан жуда манфаатдор эканини очиқ билдирди. Бироқ, темир йўлни қуриш ва қурувчилар хавфсизлигини таъминлаш истагидан ташқари, лойиҳани малга ошириш учун пул керак. Трансафғон темир йўли лойиҳаси учун тахминан 5 миллиард доллар керак бўлади.Ўзбекистон ва Покистон (бу ерда толиблар ҳисобга олинмайди) бу харажатларни тўлиқ қоплашга қодир эмас. Шу боис конференция чоғида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев менга таъкидлаганидек, ҳозир Ўзбекистон томони инвесторларни фаол изламоқда. Лойиҳага Россия ва Қозоғистон аллақачон қизиқиш билдирган. Тошкент Трансафғон автомагистрали учун Хитой ҳам молиявий ёрдам ажратишига умид қилмоқда.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).
-
16 Август16.08Бир йил толиблар ҳукмронлиги остидаАфғонистонда ҳокимият радикаллар томонидан қайта қўлга киритилгандан сўнг нималар ўзгаргани ҳақида
-
25 Февраль25.02Музлатилган пулларҚўшма Штатлари Афғонистоннинг Америка банкларидаги давлат активларини қандай тасарруф қилмоқчи
-
19 Июль19.07«Урушгандан кўра, савдолашган афзал»Ўзбекистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига хавфсизлик муаммоларини иқтисодиёт орқали ҳал этишни таклиф қилди
-
14 Июль14.07Савдо, маданият, хавфсизликТошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро конференцияда олий мартабали меҳмонлар иштирок этадилар
-
03 Октябрь03.10Мослашув имтиҳониРоссияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида
-
27 Сентябрь27.09«Футболчилар ўйинини ўйнайверсин, футболни эса бошқалар бошқаради» — бундай тезиснинг яшашга ҳаққи йўқАлишер Аминов — Тошкентда бўлиб ўтган FIFPro Бош ассамблеяси ва Ўзбекистонда спортни бошқариш тизимининг ҳуқуқий асослари ҳақида